Қайднома

Қидирув

Европада 14 чемпион аниқ ва улар билан такроран танишинг!

Европада 14 чемпион аниқ ва улар билан такроран танишинг!

  09.05.2021 09:29
  0
  267
Европада 14 чемпион аниқ ва улар билан такроран танишинг!

2020-2021 йиллар мавсуми ниҳоясига етмоқда. Европа миллий чемпионатларида бир қатор клублар муддатидан олдин чемпионликни нишонлашди. Қуйида ана шу чемпионатлар ҳақида сўз юритамиз.

Италия - «Интер»

Жамоа 2011 йилдан буён илк бор соврин ютди. Ўшанда миланликлар Италия кубогини қўлга киритишганди. 2010 йилдан бери эса энди чемпион бўлмоқда.

Россия - «Зенит»

Питерликлар Россия чемпионлигини қаторасига учинчи бор қўлга киритишди. Эътиборли томони, жамоа бу ишни Семак қўл остида амалга оширди.

Голландия - «Аякс»

Амстердам жамоаси «олтин дубл» қайд этди. Жамоа олдинроқ мамлакат кубогини ҳам қўлга киритганди.

Шотландия - «Глазго Рейнжерс»

Глазголиклар 55-марта чемпион бўлиб, рекорд ўрнатишди.

Украина - «Динамо Киев»

«Динамо» охирги тўрт йилда илк бор чемпион бўлди.

Венгрия - «Ференцварош»

Жамоа қаторасига учинчи йил жадвални биринчи ўринда якунлайди.

Греция - «Олимпиакос»

Пирейликлар финишдан анча олдин чемпионлик масаласини ҳал қилишганди. Бу Пирей клубининг 46-чемпионлиги. Мамлакатда эса 85 йилдан буён чемпионат ўтказилади.

Сербия - «Црвена Звезда»

Жамоа қаторасига тўртинчи, Деян Станкович бошчилигида эса қаторасига иккинчи марта мамлакат чемпиони бўлди.

Польша - «Легия»

Жорий мавсумга қадар «Гурник», «Рух» ва «Легия» жамоалари 14 мартадан мамлакат чемпиони бўлишганди. Энди бемалол «Легия»ни мамлакатнинг энг кўп чемпион бўлган жамоаси деб аташ мумкин.

Шимолий МакедонИя - «Шкендия»

Жамоа тўртинчи совринини қўлга киритди. «Шкендия» илк бор 2011 йилда чемпион бўлганди.

Черногория - «Будучность»

Жамоа чемпионлигини финишдан анча олдин ҳимоя қилди. Турнир якунланишига 4 тур қолганида энг яқин таъқибчисидан 24 очко олдинда бормоқда.

Чехия - «Славия»

Жамоа қаторасига учинчи марта чемпионга айланди. Аммо бу борада «Спарта»га (12 чемпионлик) етиб олиш учун анча тер тўкишга тўғри келади.

Швейцария - «Янг Бойз»

Швейцария чемпионати якунланишига ҳам 4 тур қолди. Муддатидан олдин чемпион бўлган «Янг Бойз» энг яқин таъқибчилари - «Базель» ва «Серветт»дан 25 очко кўп жамғарган.

Мальта - «Хамрун Спартанс»

Мальта чемпионатида ғолиблар номи тез-тез ўзгариб туради. «Хамрун» 8-марта мамлакат чемпиони бўлди. Охирги марта жамоа 1991 йили бош совринга эга чиққанди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz