Қайднома

Қидирув

УЕФА вазиятни ўрганиб чиқмоқда

УЕФА вазиятни ўрганиб чиқмоқда

  09.05.2021 21:07
  0
  230
УЕФА вазиятни ўрганиб чиқмоқда

The Telegraph нашрининг хабар беришича, айни пайтда УЕФА Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг Чемпионлар Лигаси финалини Лондондаги «Уэмбли» стадионига кўчириш таклифини кўриб чиқмоқда. Инсайдерлар бунинг имкониятини 50:50 деб баҳолашмоқда.

Маълумки, ЕЧЛ финали 29 май куни Истанбулда ўтказилиши лозим. Ҳал қилувчи баҳсда Англиянинг «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари тўқнаш келишади. Бироқ Туркияда коронавирус билан боғлик эпидемиологик вазият «қизил худуд»га киритилган. Британия хукумати ушбу мамлакат билан авиақатновларни тўхтатган.

Мухим турнирнинг ҳал қилувчи учрашувини бирданига бошқа мамлакатга кўчириш Туркия футбол федерациясининг кескин эътирозларига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг устига халқаро ТВ компаниялар билан ҳам муаммолар юзага келиши эхтимолдан холи эмас.

УЕФА уч кун ичида бир қарорга келишини маълум қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz