Қайднома

Қидирув

Жараён: Истанбул финали хавф остида

Жараён: Истанбул финали хавф остида

  10.05.2021 02:20
  0
  249
Жараён: Истанбул финали хавф остида

29 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Чемпионлар Лигаси финал учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Туркияда коронавирус тарқалиши тезлашиб кетгани боис, 29 апрелдан 17 майгача локдаун эълон қилинган. Ундан кейин нима бўлишини эса ҳеч ким билмайди. Бу вақт оралиғида мамлакатда қандай чекловлар киритилган?

- Катта бино ва иншоотларнинг кўп қисми ёпилган. Айниқса, Ички ишлар вазирлигининг махсус рўйхатида турганлари. Жумладан, стадионлар шундай рўйхатга киритилган.

- Давлат хизматчилари масофада туриб ишлайдилар.

- Шаҳарлараро йўналишлар чекланган. Бир ҳудуддан бошқасига бориш учун рухсатнома талаб этилади.

- Болалар боғчалари ёпилган. Мактабларда онлайн шаклида дарслар ўтилмоқда.

- Жамоат транспортларида йўловчилар сони 50 фоиздан ошмаслиги керак.

- Озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар душанбадан шанбагача соат 10дан 17гача ишлайди.

 

Туркия Ички ишлар вазирлиги комендантлик соати қоидаларига мамлакатда бўлиб турган туристлар амал қилмаслиги мумкинлигини маълум қилган. Хабарларга кўра, Туркия фуқаролари ўзларини саёҳлардек кўрсатишга уринишлари каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда. Бунинг учун улар жаримага тортилишган.

 

Бунга нима сабаб бўлди?

Мамлакат президенти Режеп Эрдоган коронавирусга чалиниш ҳаддан зиёд кўпайиб кетганини тасдиқлади. «Биз суткалик ўсишни 5 минг нафардан пастга туширишимиз керак», - деди у.

16 апрель куни Туркияда 63 082 киши коронавирусга чалингани аниқланди. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич эди. 21 апрель куни эса 362та ўлим қайд этилди ва бу борадаги антирекорд ўрнатилди. Туркиядаги оғир вазият туфайли бир қатор мамлакатлар авиақатновларни бекор қилишди. Жумладан, Россия 15 апрелдан 1 июнга қадар Туркия билан авиқатновларни тўхтатди.

 

Финал учун нега айнан Истанбул танланди?

2017 йили ЕЧЛ 2019-2020 йиллар мавсуми финалини ўтказиш учун иккита стадион танлаб олинганди. Гап шундаки, Евро-2020га мезбонлик қиладиган ареналар ЕЧЛ финали учун даъвогарлик қила олмасди. Шу тариқа Лиссабондаги «Эштадиу Да Луш» ва Истанбулдаги Олимпия стадионлари қолганди. Бир йилдан сўнг УЕФА Туркия вариантини танлади.

Пандемия туфайли 2020 йилги финал «Да Луш»да томошабинларсиз ўтказилди. Истанбул эса 2021 йилги финалга мезбонлик қиладиган бўлди. Маълумки, Олимпия стадионида 2005 йилги финал бўлиб ўтган. Ўшанда «Ливерпуль» «Милан»га қарши учрашувда 0:3 ҳисобида ортда бораётиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Пенальтилар сериясида эса ғалаба қозониб, бош соврин эгасига айланган.

 

Финал ўз муддатида ўтказиладими?

«ЕЧЛ финали олдин режалаштирилганидек, 29 май куни Истанбулдаги Олимпия стадионида ўтказилади», - деди УЕФА матбуот хизмати. Аммо бу баёнот Туркияда карантин қоидалари кучайтирилгунга қадар берилганди.

 

Фанатлар стадионга киритиладими?

УЕФА финални томошабинлар билан ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда ESPN март ойида хабар берганди. Гап маълум мухлислар ҳақида кетаётганди. Чорак финаллар ва ярим финалларни мухлислар ўтказиш белгилаб қўйилган.

Шунингдек, УЕФА Европада коронавирусга қарши эмлаш темпи ошаётганини ҳам инобатга олган. Апрель ойида эса ташкилот финалга мухлислар қўйилиши ёки қўйилмаслиги борасида бирор-бир расмий маълумот бермади.

Туркия ҳукумати радикал чоралар орқали пандемияни май ойи ўрталарида енгишни режалаштирган. Финал эса локдаундан 12 кун кейин бўлиб ўтади. Умуман олганда, мамлакатда карантин 17 майда тугайдими?

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz