Қайднома

Қидирув

Шартноманинг сирли банди ошкор бўлди

Шартноманинг сирли банди ошкор бўлди

  12.05.2021 06:33
  0
  264
Шартноманинг сирли банди ошкор бўлди

Ўтган ҳафтада Неймар «ПСЖ» билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирганидан хабарингиз бор.

Хабарларга кўра, бразилиялик футболчининг шартномасида сирли банди бор ва у 2022 йилнинг ёзидан кучга киради. Унга кўра, футболчи ва парижликлар шартномани автоматик тарзда яна бир йилга узайтиришади. Францияда 5 йилдан ошиқ муддатга шартнома тузиб бўлмайди. Шу боис томонлар шундай қарорга келишган.

Бундан ташқари, шартномаси ниҳоясига етганидан сўнг Неймар Бразилияга қайтиб, фаолиятини ўша ерда якунлаши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Неймар янги шартномага кўра йилига 30 млн евро миқдорида маош олади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz