Қайднома

Қидирув

Футбол ва молия: АПЛдаги ғайриоддий тизим

Футбол ва молия: АПЛдаги ғайриоддий тизим

  12.05.2021 04:54
  0
  248
Футбол ва молия:  АПЛдаги ғайриоддий тизим

Британиялик телебошловчи Киран Магуайр «Твиттер»даги саҳифаси орқали «Норвич» ва «Уотфорд»нинг элитага қайтиши АПЛ клубларига қўшимча даромадга эга бўлиш имконини яратиши ҳақида гапирди. Жамоалар 83 миллион фунтни ўзаро бўлишиб олишади. Бу маблағ мавсум давомида эгалланган ўриндан қатъий назар қўлга киритиладиган мукофот пулларига қўшимча тарзда берилади. Gol.ru ушбу мавзуга атрофлича тўхталди.

Киран берган маълумотда «парашют» суммалар ҳақида гап боради.

** Аввалига бу тўловлар АПЛни тарк этган клубларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилганди. АПЛ ва Чемпионшипдаги телетрансляциялардан тушадиган даромад миқдори кескин фарқланади, жамоалардаги маошлар эса жиддийлигича қолади. Шу боис, лига пулларнинг маълум қисмини элитани тарк этган клубларга ҳам ажратади. Мазкур тизимга мавсум-2006|2007да асос солинган.

** «Парашют» тўловлар мавсум-2015|2016гача тўрт йил мобайнида ҳар бир «ҳайдалган» клубга тўлаб борилди. Кейинчалик эса тўловлар уч йилга мўлжалланиб, мунтазам пасайиб бориши белгиланди.

** Муайян клуб АПЛни тарк этганидан кейинги дастлабки мавсумда телеҳуқуқлардан 55 фоиз, иккинчисида - 45 фоиз, учинчисида - 20 фоиз олади. Пул кўринишида бу мос равишда тахминан 42, 34 ва 15 миллионни ташкил этади (2018 йилги кўрсаткичлар).

** Яна бир қоида бор. АПЛдаги иштироки фақат бир мавсум давом этган клуб учинчи тўловни олмайди.

** «Норвич», «Уотфорд» ва «Борнмут» мавсум-2019|2020да АПЛни тарк этишганди. Агар клуб дарҳол элитага қайтишни уддаласа, кейинчалик «парашют» тўловларга эга бўлмайди. Шу боис, «Норвич» ва «Уотфорд» Чемпионшипнинг қолган икки мавсумида олиши керак бўлган сумма шунчаки АПЛ клублари ўртасида тақсимланади (дарвоқе, «Норвич» ва «Уотфорд» энди элита вакили сифатида ўз улушларига эга бўлишади).

** Нега айнан 83 млн.? «Норвич» ва «Уотфорд» иккинчи мавсум учун 34 млн.дан олишлари керак эди. 15 млн. эса «Уотфорд»нинг учинчи мавсумига аталганди. «Норвич»га учинчи мавсум учун тўлов тайинланмаган, зеро жамоа мавсум-2018|2019да АПЛга йўл олиб, бир йилдан сўнг Чемпионшипга қайтганди. Бу ерда ҳаммаси тушунарли: 34+34+15қ83.

Умуман, рақамлар бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин (масалан, 35 млн. тарзида, бунда 35+35+15қ85 бўлади), лекин юқоридаги йиғинди 2018 йили чоп этилган Journal of Global Sport Management таҳлилларининг еттинчи саҳифасидаги маълумотларга асосан кўрсатилган. У ерда «парашют» тўловларнинг барча пул механизми қайд этилган. Унинг ёрдамида Киран Магуайр нега айнан 83 рақамини ишлатганини билиб олиш қийин эмас.

** Яна бир ҳолатда АПЛ мавсум-2019|2020да элитани тарк этганларга «парашют» тўловларни амалга оширмаслиги ҳам мумкин. Бунинг учун «Борнмут»нинг ҳам элитага қайтиши талаб этилади. Мазкур жамоа АПЛ йўлланмаси учун Чемпионшип «плей-офф»ида «Брентфорд», «Суонси» ва «Барнсли» билан кураш олиб боради (ярим финал жуфтликлари кейинроқ маълум бўлади).

** Англияда «парашют» тўловлар анчадан буён танқид қилиб келинмоқда. Асосий эътироз - бир хил клубларга пул берилаётгани: бу тўловларсиз улар ўз даромадларига таянишлари, харажатларни камайтиришлари, йўқ ердан келадиган йирик суммага умид боғламасликлари мумкин бўларди.

Мисол сифатида «Норвич» келтирилади. Ушбу жамоа босиб ўтган йўлга эътибор қаратинг:

* АПЛ-2013|2014да қуйига «шўнғиб», кейинги йилиёқ элитага қайтди.

* Мавсум-2015|2016да яна Чемпионшипга тушиб, у ерда уч йил қатнашди (айнан тўловлар амалга ошириладиган даврда), кейин эса АПЛ йўлланмасини қўлга киритди.

* Мавсум-2019|2020да яна Премьер-лигани тарк этди, бир йил ўтиб, қайтди.

Daily Mail маълумотига кўра, Чемпионшип ва даража жиҳатидан пастроқ саналган яна иккита дивизионни назорат қилувчи Англия футбол лигаси АПЛга мурожаат этиб, «Норвич» ва «Уотфорд»нинг элитага қайтиши муносабати билан бўшайдиган 70 миллионни (афтидан, 35+35 кўринишида ҳисоблашган) беришни сўрайди - бу ташаббус лигадаги молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш мақсадида амалга оширилади. Аввалроқ АПЛ қуйи дивизионларга грант ва кредит ажратганди.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz