Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилди, қолган клублар эса...

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилди, қолган клублар эса...

  12.05.2021 03:20
  0
  313
«Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилди, қолган клублар эса...

Вазирлар Маҳкамасининг 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футбол клубларининг барча улушлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилди. Яна 11та футбол клуби давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол клублари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига, яна 11та клубнинг улуши давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб берилди. 

Қарорга мувофиқ, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилди. 

Бундан ташқари, «Насаф», ОКМК, «Бухоро», «Нефтчи», «Локомотив», «Шўртан», «Динамо», «Металлург», «Машъал», «Навбаҳор» ва «Сурхон» профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўтказилди.

Шунингдек, қарорда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар 13та футбол клубининг бош ҳомийлари сифатида назарда тутилган.

Aввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатига «Пахтакор» футбол клубини ҳам қўшган эди. Клуб 2020 йилда 82,7 миллиард сўм зарар кўргани таъкидланганди.

Клуб эса Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига эътироз билдириб, клуб давлат бюджетидан маблағ олмаслигини, балки унинг бюджети тўлиғича « SFI Managemеnt Group» МЧЖ томонидан шакллантириб келинганини маълум қилганди. Шу билан бирга, клуб баёнотида Давактив агентлигини тўғри ва холис ахборот тарқатишга чақирганди.


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz