Қайднома

Қидирув

Нима учун клубларимиз яна ҳокимият ва давлат корхоналарига қайтарилди?

Нима учун клубларимиз яна ҳокимият ва давлат корхоналарига қайтарилди?

  12.05.2021 22:47
  0
  263
Нима учун клубларимиз яна ҳокимият ва давлат корхоналарига қайтарилди?

ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бир қатор клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигиги улуши яна ҳокимият ва давлат корхоноларига қайтарилганига муносабат билдирди.

«Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Бунёдкор» ва «Пахтакор» футбол клубларининг давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди ва ҳар икки клуб бош ҳомийлари сифатида ҳам шаҳар ҳокимияти кўрсатилди. Худди шундай ҳолат «Динамо» ва «Навбаҳор»га ҳам тегишли. Уларда ҳам ҳар икки устунда вилоят ҳокимликлари кўрсатилган. 

Шунингдек, «Нефтчи», «Шўртан» ва «Сурхон» клубларининг давлат улуши ҳам вилоят ҳокимликларига ўтади. Аммо ҳомий сифатида уларга мос равишда ФНҚИЗ МЧЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ ҳамда Ўзбекгидроэнерго АЖ бириктирилган. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимчасига «Насаф»ни «Шўртан» газ кимё комплекси МЧЖга, ОКМКни Олмалиқ КМК АЖга, «Бухоро»ни БНҚИЗ МЧЖга, «Локомотив»ни Ўзбекистон темир йўллари АЖга, «Металлург»ни Ўзметкомбинат АЖга, «Машъал»ни Ўзбекнефтгаз АЖга қайтаради. 

Аввалроқ, мазкур 13та клуб Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилинган бўлиб, кейинчалик агентлик бу клубларни сотиши кераклигини белгиланганди. Бироқ ОФК барча клублар бир ташкилотга тегишли бўлиши мумкин эмаслиги баён этилган Лицензиялаш регламенти билан бунга қарши чиқди. Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилиши ва кейинчалик белгиланган тартибга сотилиши бўйича қарор чиқарди. Яъни, 2030 йилга қадар бу 13 клуб барибир сотиб улгурилиши керак», - дея ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz