Қайднома

Қидирув

Тухель – «Мана-ман»лардан устун!

Тухель – «Мана-ман»лардан устун!

  14.05.2021 09:29
  0
  270
Тухель – «Мана-ман»лардан устун!

Хосеп Гвардиола, Юрген Клопп, Зайниддин Зидан, Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти, Диего Симеоне - тан олинган ушбу 6 нафар мураббийни охирги 4 ойда битта жиҳат ўзаро боғлади. Қандай жиҳат? Уларнинг ҳар бири германиялик Томас Тухель билан «дуэл»да мағлубият аламини татиб кўрди. Айримлари ҳаттоки, 2 мартадан! Ҳа, «Челси»нинг янги устози айниқса, топ даражадаги ҳамкасбларига қарши ўйинларда фантастик статистика қайд этмоқда.

Томас Тухель атиги 4 ой ичида янги қиёфадаги «Челси»ни яратди ва уни омма ҳукмига ҳавола этди. Эндиликда Лондон жамоаси энг даҳшатли ҳужумларни ҳам тартиб билан бартараф этадиган совуққон мудофаа чизиғи билан ажралиб турибди.

Мана, Тухелнинг баъзи кўрсаткичларига қараб, ўзингиз хулоса чиқаринг:

*** Тухель - Зайниддин Зидан билан 5 мартадан кўп «дуэл»га киришган мутахассислар орасида унга ҳали ютқазмаган ягона мураббий. Рақамларда айтсак, Тухель ва Зидан жамоалари ҳозирга қадар жами 6 марта ўзаро тўқнаш келди, франциялик мутахассис уларда 4 бора дуранг билан чекланиб, 2та ўйинни бой берди.

*** Тухель тузган «Челси» шу кунга қадар 25та ўйин ўтказди ва атиги икки марта енгилди. Диққат қилинг, «аристократлар» германиялик мураббий қўл остида 18та «қуруқ» ўйин ўтказишди, қолаверса, 25та учрашувда атиги 11та гол қўйиб юборишди.

*** Томас Тухель «Челси» бош­қарувини қўлга олган пайт клуб АПЛ турнир жадвалининг 9-қаторида эди. Лондонликлар энди ЧЛ йўлланмасини таъминлайдиган ҳудуддалар (3-ўрин).

*** Томас Тухель қаторасига 2 йил турли клублар бошқарувида ЧЛ финалига чиққан биринчи мураббий бўлди. Мавсум-2020|2021да унинг жамоаси - «ПСЖ» финалда «Бавария»­га бас келолмаганди. Энди Тухель ва «Челси»ни олдинда Хосеп Гвардиола ва «Манчестер Сити» кутиб турибди. Дарвоқе, ҳар икки финалчи жорий турнирда атиги 4тадан гол қўйиб юборди. Бунақаси ЧЛда мавсум-2005|2006дан буён кузатилмаётган эди. Ўшанда «Арсенал» финалга қадар 2та, «Барселона» эса 4та гол қабул қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz