Қайднома

Қидирув

Фергюсон: «Сульшер «МЮ»да керакли натижаларни олмоқда»

Фергюсон: «Сульшер «МЮ»да керакли натижаларни олмоқда»

  14.05.2021 19:39
  0
  163
Фергюсон: «Сульшер «МЮ»да керакли натижаларни олмоқда»

«МЮ»нинг собиқ устози Алекс Фергюсон манкунианлар лагеридаги Уле Гуннар Сульшернинг фаолияти ҳақида гапирди.

«У ёшлигида захирада ўтирганида ҳам машғулотлар пайтида ўзига эслатмалар ёзиб қўйган. У мураббий бўлишни хоҳларди ва «МЮ»дек клубда натижалар биринчи ўринда туради. Агар натижа бўлмаса, сизни саволлар кутмоқда. Аммо у хоҳлаган натижаларини олмоқда, жуда зўр ишлаяпти.

Бундан ташқари, ушбу клубда ёшларни ўйинларга жалб қилиш жуда муҳим ва бу ёш футболчиларга имконият яратади. Ушбу ёндашув «Манчестер Юнайтед» учун доимо асосийси бўлиб қолади, худди Басби, Фергюсон ва Улеларда бўлгани каби. Агар муносиб ёш йигитлар бўлса, улар ўйнашсин. Клуб бу борада ҳеч қачон муаммога дуч келмаган», - деди Фергюсон BBC билан суҳбатда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz