Қайднома

Қидирув

Лаутарога 3та АПЛ клуби даъвогар

Лаутарога 3та АПЛ клуби даъвогар

  15.05.2021 10:30
  0
  185
Лаутарога 3та АПЛ клуби даъвогар

Goal хабарига кўра «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. Имконият бўлса, ушбу клубларнинг ҳар бири футболчи билан шартнома имзолашга тайёр.

Олдинроқ Мартинес «Интер» билан шартномасини узайтириши ҳақида хабар берилганди. Аммо, футболчининг агенти Алехандро Каманонинг айтишича, томонлар ўртасида ҳали ҳеч нарса келишилмаган. Бу биринчи навбатда «нерадзурри»нинг молиявий муаммолари билан боғлиқ, шу сабабли улар аргентиналик футболчига шартномани узайтириш бўйича расмий таклиф қилишмаган. Футболчи ва унинг агенти учун клуб қандай ҳолатда бўлишини билиш жуда муҳимдир.

23 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда барча турнирларда 46 учрашув ўтказди ва 18 гол ва 9 голли пас берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz