Қайднома

Қидирув

Аллам устига алам...

Аллам устига алам...

  15.05.2021 08:08
  0
  293
Аллам устига алам...

Эден Азар «Реал» сафига қўшилганидан буён илк марта собиқ клуби - «Челси» стадионига ташриф буюрди ва мадридлик мухлислардан ўзига нафрат «сотиб олди». «Қироллик клуби»нинг ўйинда 0:2 ҳисобида ютқазиб, ЧЛ финалидан четда қолгани бельгиялик ярим ҳимоячи реакциясида унча сезилгани йўқ.

«Реал Мадрид» мухлислари ҳозирда бошқа ўйинчилар ва Азарнинг мағлубиятга реакциясини солиштириб, бельгияликка ғазаб билан қарашмоқда: «Криштиану Роналду 2012 йили «Бавария»га ютқазилганидан кейин «Реал»дан ЧЛдаги 1та ғалаба учун қарздор эканлиги ва бошқа ютқазишни хоҳламаслигини айтганди. У шунга яраша, кейинчалик ЧЛ бош совринини 4 марта боши узра баланд кўтарди. Энди Азарнинг мағлубиятга муносабатига қаранг...».

Эден Азарнинг ЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Челси»га қарши биринчи ўйиндаги статистикаси: 24 дақиқа ҳаракат, зарба йўқ. Ўша баҳсда кучлар тенг келди - 1:1. Мадриддаги учрашувдан кейин сураткашлар Азарнинг жилмайиб турган ҳолатини «ушлашди». Бельгия­лик йигит қувноқ ҳолда, эски жамоадошлари билан суҳбатлашиб, уларни самимий қучоқлади.

5 май куни эса Эден Азар «Реал» таркибида илк марта «Стэмфорд Бриж»га ташриф буюрди. «Қироллик клуби» бош мураббийи Зайниддин Зидан ўйин­дан олдин айнан бельгияликка алоҳида тўхталди: «У бу ерга тайёр ҳолда келди, бу қувонарли ҳал, албатта. Эден бизга керак, қандай салоҳиятга эгалигини яхши биламиз. Умид қиламанки, у жамоага ёрдам бера олади».

Амалда Азар «Реал»га айтарли ёрдам беролмади. Унинг жавоб ўйинидаги статистикаси: 89 дақиқа ҳаракат, 1та зарба, бу ҳам ноаниқ. Қолаверса, Азар 3та вазиятда яққол хато қилиб, тўпни рақибларга олдириб қўйди, 5та яккакурашда енгилди. Якунда «Реал» 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни тан олиб, ЧЛдан чиқиб кетди. Бундай ҳолатда ҳар қандай футболчи кийиниш хонасида жамоа аламига шерик бўлиши керак. Бироқ Азар бошқача йўл тутди - яна «Челси» вакиллари ёнига ошиқди, улар билан кулишиб, чақчақлашди. У ҳаттоки, ўзига таниш бўлмаган Эдуар Менди билан ҳам ҳазиллашди (тўғри, бунда асосан Курт Зумага қараб кулди).

М.ПЎЛАТОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz