Қайднома

Қидирув

ОКМКда иродали ғалаба ёхуд "Бунёдкор"га нима бўлди?

ОКМКда иродали ғалаба ёхуд "Бунёдкор"га нима бўлди?

  14.05.2021 22:44
  0
  248
ОКМКда иродали ғалаба ёхуд

Бугун Олмалиқда Суперлига-2021 8-турининг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда ОКМК ўз майдонида «Бунёдкор» устидан муҳим ғалабага эришди.

34-дақиқада мезбонлар вакили Жокич қизил картчока олгач, Ғиёсов пенальтидан ҳисобни очди. Шундан сўнг гўёки, "Бунёдкор" эмас мезбонлар 1 киши кўп бўлиб ўйнаётгандек шожоат кўрсатишди. Бинобарин, Миржалол Қосимов шогирдлари иккинчи бўлимда ўйинда туб бурилиш ясашди. Санжар Турсуновнинг дубли ва Сардор Раҳмоновнинг голи Олмалиқ клубига муҳим ғалабани келтирди – 3:1.

Шундай қилиб, ОКМК очколарини 16тага етказиб 3-ўринда қолган бўлса, «Бунёдкор» 11 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Coca-Cola Суперлига. 8-тур

14 май, жума

АГМК – БУНЁДКОР – 3:1 (0:1)

Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2044 томошабин.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Илья Ильин

Назоратчи: Марат Исмаилов

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

VAR  оператори: Шерали Жоналиев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Голлар: Хуршид Ғиёсов, 38-пен. (0:1), Санжар Турсунов, 58-пен. (1:1), Санжар Турсунов, 74 (2:1), Сардор Раҳмонов, 77 (3:1) 

АГМК: Ботирали Эргашев,  Акромжон Комилов, Миржамол Қосимов (Дилшод Жўраев, 46) , Сардор Раҳмонов, Бобурбек  Йўлдошев, Санжар Турсунов (Аббосжон Отахонов, 88), Александр Касьян (Зафар Полвонов, 78), Йован Жокич, Шоҳруҳ Гадоев (Муроджон Тошматов, 84). Дилшодбек Аҳмадалиев, Элвин Фортес (Ҳусниддин Ғофуров, 46), 

"Бунёдкор": Равшанбек Ягудин, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Фарруҳ Икромов (Лутфулло Тўраев, 60), Хуршид Ғиёсов (Санжар Рашидов, 88), Расул Йўлдошев, Миржаҳон Мираҳмадов ( Шаҳбоз Эркинов, 88), Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов ( Ибраҳим Томива, 73), Иброҳим Иброҳимов (Суннатилла Абдуллажонов, 88).

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов (72), Ботирали Эргашев, 81, Дилшод Жўраев (90+4) - Иброҳим Ибрагимов (12), Миржаҳон Мираҳмадов (23), Давронжон Эргашев, 41, Равшанбек Ягудин, 57.

Четлатиш: Йован Жокич, 34.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz