Қайднома

Қидирув

Абдусалом Азизов йиғилиш ўтказди. Тартибсизликлар танқид қилинди

Абдусалом Азизов йиғилиш ўтказди. Тартибсизликлар танқид қилинди

  15.05.2021 07:33
  0
  215
Абдусалом Азизов йиғилиш ўтказди. Тартибсизликлар танқид қилинди

Кеча, 14 май куни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бошчилигида ижроқўм йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Шунингдек, терма жамоаларнинг масъулиятли ўйинлар олдидан тайёргарлик режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ОФК таснифидаги йирик турнирларга юқори савияда тайёргарлик кўриш масаласи илгари сурилди. Терма жамоалар учун замонавий инфратузилма қурилиши жараёни бўйича маълумот берилди.

«Шундан сўнг Абдусалом Абдумавлонович барча клублар раҳбарлари ва бош мураббийлари билан йиғилиш ўтказди. Унда ЎФА раҳбарияти томонидан ҳар бир жамоада мавжуд муаммолар тингланди. Уларни моддий ва ташкилий масаларда қўллаб-қувватлаш мавзуси кўтарилди. Шунингдек, сўнгги пайтларда чемпионатларда кўп учраётган тартибсизликлар танқид қилинди. Мураббийлар келишилган ўйинлар каби иллатларга аралашмаслик борасида жиддий огоҳлантирилди. Клублар вакиллари томонидан кўтарилган муаммоли масалаларда ЎФА масъулларига топшириқлар берилди. Тренерлар малакасини ошириш, клубда раҳбар ва мураббий ваколатларини тартибга келтириш, ёш футболчилар етиштиришга яна-да жиддий эътибор қаратиш, савиясиз легионерлар муаммосини бартараф этиш, VAR тизимини такомиллаштириш ҳамда стадионларнинг ёритиш ускуналарини жаҳон стандартларига мослаш каби масалаларда вазифалар белгиланди», дейилади ЎФА хабарида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz