Қайднома

Қидирув

Силва «Айнтрахт» рекордини такрорлади

Силва «Айнтрахт» рекордини такрорлади

  16.05.2021 23:54
  0
  165
Силва «Айнтрахт» рекордини такрорлади

«Айнтрахт» ҳужумчиси Андре Силва Германия Бундеслигасининг 33-туридан ўрин олган «Шальке»га қарши учрашувда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Бу португалиялиялик футболчининг жорий мавсумда Германия чемпионатида урган 26-голидир. Шу тариқа у «Айнтрахт»нинг афсонавий ҳужумчиси Бернд Хёльценбайннинг франкфуртликлар сафида бир мавсумда энг кўп гол уриш борасидаги рекордини такрорлади. Хёльценбайн 1976-1977 йиллар мавсумида 26та гол уриб мазкур натижани ўрнатганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz