Қайднома

Қидирув

Одамийликни унутмайлик...

Одамийликни унутмайлик...

  31.05.2021 06:36
  0
  932
Одамийликни унутмайлик...

Баҳром Абдураҳимов. Бу футболчини жуда яхши танийсиз. Ҳа, бунга қадар «Андижон», «Насаф», АГМК клубларида ўйнаган, айни вақт фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттираётган андижонлик йигит.
Тошкентда «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечган ўйинни бевосита стадионда кузатдим ва бир воқеликдан кўнглим хижил бўлди. Учрашувнинг 55-56-дақиқаларида Баҳром Абдураҳимов захирадан майдонга туширилди. Иқтидорли футболчи бир неча дақиқа ичида шерикларини 3-4та яхши узатма билан таъминлади. Шахсан мен унинг ҳаракатида қандайдир хатолик сезмадим. Бироқ орадан 20 дақиқача ўтиб, Баҳромни қайта захирага олишди. Очиғи, тушунмадим. Энг ёмон томони, мен жой олган секторда ўтирган наманганлик мухлислар уни ҳақоратли сўзлар билан «сийлашди» - майдонга тушишидан то чиқиб кетишига қадар. Ҳаттоки, «Йўқол»,  дея дод солишди. Қани, мухлислик маданияти? Спорт, қизиқиш, мухлислик ўз йўлига, энг аввало, барчамиз шу юрт фарзанди эканлигимизни унутмаслигимиз даркор. Спорт нуқтаи назаридан ҳам, спортчига аввал имконият берилади, кейин натижа талаб этилади. Ўйинчиларни шу тарзда ажратишда давом этсак, на футболимиз ва на ҳаётимизда бирдамлик бўлади. Асаб толаларининг зарарлантиришдан бошқасига эришмаймиз. Мухлислик ўз йўлига, тарафкашлик ўз йўлига, энг кераклиси - инсонийлик!

Шерали ОРТИҚЗОДА.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz