Қайднома

Қидирув

Евро-2020: Мураббийларнинг маошлари

Евро-2020: Мураббийларнинг маошлари

  20.06.2021 04:40
  0
  328
Евро-2020: Мураббийларнинг маошлари

Дастлабки иккитасида ҳамма нарса тушунарли. Сўнгги иккита жаҳон чемпионатида айнан шулар ўз жамоаларини чемпионликка олиб боришди. Йоахим Лёв тез орада биринчи қаторни бўшатади, унинг ўрнига эса «Бавария»да йилига 8 миллион евро олган Ханси Флик келади.

* Амалдаги Европа чемпиони - Фернанду Сантуш атиги олтинчи ўринда. Ундан юқорида Саутгейт, Черчесов ва Франк Де Бурлар жойлашган.

 

«А» гуруҳи

* Манчини Италия терма жамоасига ўтиш учун иш ҳақини сезиларли даражада қисқартирилишигача борди. «Зенит»да Роберто икки баравар кўпроқ оларди.

* Уэльс терма жамоасидан Роберт Пейжнинг маоши тўғрисида аниқ маълумот йўқ - у жамоани вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи мақомида турнирга олиб бормоқда. Аммо Райан Гиггз 500 минг фунт оларди, Пейжга эса ундан кўп берилмаслиги аниқ.

 

«В» гуруҳи

* Ҳа, Россия ҳеч бўлмаганда ушбу кўрсаткич бўйича гуруҳида етакчи. Станислав Черчесов, «Чемпионат» маълумотларига кўра, йилига 2,5 миллион евро олади ва Еврода энг кўп маош оладиган мураббийлардан бирига айланади. Жаҳон чемпионатидан олдин шунча миқдор қуйидагича тушунтирилганди: позицияси ўта хавфли, муваффақиятсизликка учраганидан кейин узоқ вақт давомида ҳеч қаерда ишламаслик эҳтимоли катта, шунинг учун хавфсизлик ёстиғи яратиш керак...

* Финлар устози Маркку Канерва эса бутун мусобақадаги энг кам маош оладиган мураббийлардан бири.

 

«С» гуруҳи

* Ўтган йили Нидерландия терма жамоасини қабул қилиб олган Франк де Бур ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Ундан олдинги мутахассис Рональд Куман 7 миллион евро оларди, аммо у «Барселона»ни маъқул кўрди. Нидерландия ОАВ Франк де Бур камида 2 миллион евро ишлаб топади, деб ҳисоблайди, лекин кўпинча 3-5 миллион евро миқдори ёзилади.

* Игор Ангеловски жорий Евронинг энг кам маош олувчи мураббийидир. Ушбу мақомда барчани ҳайратда қолдириш ёқимли бўларди, тўғрими?

 

«D» гуруҳи

* Премьер-лига мураббийларининг маошларига таққослаганда, Гарет Саутгейт Дэвид Мойес ва Стив Брюс билан тенглашмоқда. Гуруҳда эса, у табиийки, энг бойи.

* ЖЧ-2018 ярим финалида Саутгейтни нокаутга учратган Златко Далич рақибидан деярли олти баравар кам олиши эса кулгили.

 

«E» гуруҳи

* Ўтган йили, коронавирус туфайли Луис Энрике иш ҳақини 25 фоизга камайтиришларини сўради - Испания футбол федерацияси бир йилда 350 минг маблағни шу тарзда тежаб қолди. Бу йил иш ҳақи аввалги даражага қайтди.

* Польшанинг мақоми Швециядан икки баравар устун деб бўлмайди, лекин чет эллик мутахассисни таклиф қилганингиздан сўнг шундай бўлади: Соуза шведлар Андерссонга тўлайдиган миқдордан деярли икки баравар кўпроқ маош олади.

 

«F» гуруҳи

* Ўлим гуруҳи нафақат жамоа номлари, балки уларнинг мураббийларига бериладиган маошлари бўйича ҳам ўзига хосдир. Энг кўп маош оладиган олти нафар мутахассиснинг ярми ушбу гуруҳда. Фернанду Сантуш аллақачон ўзидан кўпроқ маош оладиган ҳамкасбларини ортда қолдиришга улгурган. Бу гал ҳам буни қила оладими?

* Венгрия терма жамоаси устози Марко Россининг маоши эълон қилинмади. У тайинланишидан олдин 110 миллион венгер форинти (300 минг евро) миқдорида маош олади дейилганди. Аммо шу йилнинг март ойида италиялик мутахассис билан шартнома узайтирилди - катта эҳтимол, муваффақият фонида унинг маоши ҳам оширилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz