Қайднома

Қидирув

Эрен Дердийок молиявий масалалар туфайли "Пахтакор"ни тарк қилди..."Сўғдиёна" эса натижага ўйнаган

Эрен Дердийок молиявий масалалар туфайли "Пахтакор"ни тарк қилди..."Сўғдиёна" эса натижага ўйнаган

  20.06.2021 05:31
  0
  335
Эрен Дердийок молиявий масалалар туфайли

«Пахтакор»-«Сўғдиёна»га (0:0) ўйинидан сўнг жамоалар бош мураббийлари учрашув хусусидаги тассуротлари билан ўртоқлашишди. 

П.Хюистра: -Ўйинимиздан қониқдим. Ташаббусга эришдик. Рақибга деярли имконият бермадик. Биринчи бўлимда иккита, иккинчи бўлимда битта яққол вазиятга эга бўлдик. Лекин бу етарли эмас. Ижобий жиҳат — ёш футболчиларимиз ўзларини кўрсатишди.

Ўз навбатида «Сўғдиёна»ни ҳам таъкидлаш керак. Улар бежиз 2-ўринда эмас ва ҳозиргача мағлуб бўлишмаган.

Ёш ўйинчиларимиз ранг-баранг ҳужумлар ташкил этишга уринишди. Аммо Драган Чераннинг ўрни билинди — кескинлик етишмади. У кейинги ўйинда қайтса, яна кучаямиз.

Элдор Суюнов билан муаммо йўқ. Шунчаки мавсум бошида унда жароҳат бор эди ва асосий таркибда Санжар Қувватов ўйнай бошлади. У ҳозир ишончли ҳаракат қилмоқда, миллий жамоада ҳам асосий дарвозабонга айланди. 

Эрен Дердийўқ? Унинг шартномаси билан боғлиқ муаммолар юзага келди ва у хамоани тарк этди...

У.Бақоев: «Пахтакор» —амалдаги чемпион. Улар билан очиқ ўйин кўрсатиб бўлмайди. Шу сабабли ҳимоядан ўйнадик. Менимча, дуранг адолатдан бўлди. Иккала жамоа ҳам бир мартадан дарвоза тўсинини нишонга олди. Аввалги ўйинларда камида биттадан гол уриб келаётгандик, бугун рақиб йўл қўймади.

Вақт чўзиш? Натижа учун ўйнадик ва бунга эришдик. Раҳбариятни табриклайман. Шоҳруз Норхонов? Уни 1 ой кўрмадик. Миллий жамоа билан бирга эди. Куни кеча жамоага қўшилди. Тез орада формасига кириб олади»



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz