Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ва Қатар ФА лари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Ўзбекистон ва Қатар ФА лари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

  20.06.2021 22:07
  0
  240
Ўзбекистон ва Қатар ФА лари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

20 июнь куни Тошкентдаги Ҳилтон» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари президентлари Абдусалом Азизов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Учрашувда ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва ҚФА президенти Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани амалда бўлган меморандумга қўшимча сифатида футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакаси ва футбол жараёнлари хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов футболни ривожлантириш, айниқса, миллий жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, миллий жамоаларни тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этиб, бу борада Қатарнинг катта тажрибаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди: 

«Мен Қатар футбол ассоциациясининг сўнгги бир неча йил ичида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича амалга оширган ишларини жуда қадрлайман. Мураббийларнинг малакасини ошириш ва яна кўплаб долзарб масалаларда Қатар томони билан яқин ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз», - дейди Абдусалом Азизов.

Шунингдек, ЎФА президенти Қатар мамлакатини 2022 йилги Жаҳон чемпионати арафасида кўплаб халқаро футбол тадбирлари ўтказаётганини эътироф этди. Қатарнинг бу борадаги тажрибаси келажакдаги ҳамкорлик учун жуда яхши имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Шайх Ҳамад ҚФА ва ЎФАни бир-бирига боғлаб турадиган азалий муносабатларни этироф этди:

«Мен бугун ушбу шартномани имзолаш ва ўзаро мустаҳкам муносабатларимизни кенгайтириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан бахтиёрман. Сўнгги бир неча йил давомида амалдаги меморандум жадал суратдаги ҳамкорлик алоқаларига туртки бўлди ва ҳар икки футбол ассоциациясига ҳам катта фойда келтирди. Аммо мен Ўзбекистон футбол ассоциациясини янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш, Қатар футболи ва Қатар футбол ассоциацияси юртингиз футболига амалий фойда келтириши тарафдориман», - деди ҚФА президенти.

Келишувга киритилган янги қўшимчалар сифатида икки футбол ассоциацияси томонидан келишилган ўйинлар ва футболдаги коррупция хавфини енгиш учун амалга оширилган ишларни янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиши таъкидланди. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ЎФА президентини Ўзбекистон 2022 йилги 23 ёшли футболчилар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклади ва ҚФА барча масалада ёрдамга тайёр эканлигини айтиб ўтди. 

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари раҳбарлари давом этаётган коронавирус пандемияси даврида Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар футболни ривожлантириш учун кўпроқ ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, суҳбат давомида ОФК мусобақаларига тегишли бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz