Қайднома

Қидирув

Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин!

Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин!

  06.07.2021 06:36
  0
  331
Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин!

Дўппи тор келса ўйлаймизда,

Маъқул мақол бор халқимизда.

Қассоб билмаса уринмасин,

«Нўноқ» одам устоз бўлмасин!

 

Яна гап такрор Абрамовда,

Терма бошлиғи - «билимдон»да.

Тағин куйдирди, асаб ўйнаб,

«Хобби»си - доллар мураббийда!

 

Икки қуённи роса қувлади,

«Бунёдкор» ҳамда термада ишлаб.

Тўғри танқидлаб, зўр савалашди,

Ташлади бирини оғринқираб...

 

Термада энди ҳеч натижа йўқ,

Мухлислар кўнгли эмасдир тўқ.

Тактика суюқ, ҳужумлар паст,

Савия хира, қилди ҳамма қасд.

Галиулин термада бўлди,

Ўйини «пуч», Россияда йўқ.

Синовми бу иш, тушунмадик,

Алибоев, Зотеевда битган ўқ.

 

Одилни қўйди ҳимояга,

Асл дирижёр керак эмасми?

Кримец, Сергеев нега ўйнамас,

Бу таркибда ютуқ  бўларми?!

 

Уч гол урди рақиб қақшатиб,

Термани ёш болага ўхшатиб.

Абрамов узр сўрар безрайиб,

Алвидо, мураббий сизга жавоб.

 

Ўзбек футболи дунёга манзур,

Қойил қолишган Эркин, Жалолга.

Дарвоза тўрин бузган Генага,

Ҳайкал ўрнатдик хизматига!

Ўзбек футболи кучаяр, албат,

Энди ёш иқтидорларга навбат.

Абрамовдан ҳеч кутмаймиз нажот,

Футболда бўлсин зафарлар фақат!

 

Термада мавжуд имтиёз-имкон,

Танлаб олиш ҳам санъат чунон.

Ёшларга берайлик ўйин, навбат,

Омад ёр бўлсин, кутайлик фақат!

-----------------------------------------

Ғуломжон ҲАМИДОВ

(Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz