Қайднома

Қидирув

Тонг отса, футболга борамиз, албат!

Тонг отса, футболга борамиз, албат!

  13.07.2021 17:37
  0
  258
Тонг отса, футболга борамиз, албат!

Оппоқ япроқчалар титрашида отмоқда тонг,

Нафис шабадаси бехос уйғотар мени.

Тонглар гумбазида ҳар хил сирғалайди ранг,

Яшил майдон футболга чорлайди бизни!

 

Севинчга кўмилар ҳуш, само юлдузлар,

Атрофда парвона жажжигина япроқлар.

Ниначи овора чопиб, созини созлар,

Жўшқин туйғуларга тўлиб-тошар юраклар!

 

Ёмғир ёғса ҳам тинади, бўлади футбол,

Ҳеч қандай баҳона-сабаб беролмас халал.

Мухлис аҳли шундай соғинади футболни,

Ҳар қандай синовга тайёр, эъзозлар уни!

Биз - ўзбек мухлислар шундай тантимиз, билинг,

Миллионлар севгани - бу футболдир тушунинг.

Футбол туфайли тайёрмиз эртаю-кеч,

Оллоҳим қўлласин, бу йўлдан қайтмаймиз ҳеч!

Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz