Италия чемпионати иштирокчилари кейинчалик яшил тусли футболкалардан воз кечиши керак. Ушбу тақиқдан мақсад - телевизион намойиш сифатини ошириш. Хўш, бундан қайси клублар зарар кўради? Football Italia нашри «А» серия регламенти бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борди ва битта қизиқарли бандга дуч келди. Унга мувофиқ, мавсум-2022|2023дан эътиборан иштирокчи клубларнинг майдонга яшил тусли футболкада тушишига йўл қўйилмайди.
Батафсил маълумот: ушбу қоида лойиҳаси «А» серия ўйинларини трансляция қилувчи телерадиокомпаниялар билан бирга тасдиқланган. Мақсад - чемпионат ўйинларининг телевизион кўриниши сифатини яхшилаш. Бир томондан қарасак, ўринли тақиқ. Ҳар ҳолда, агар жамоалардан бири яшил формадан фойдаланса, турли ёруғлик шароитида кадрлар майдон билан қоришиб кетиши мумкин. Тўғри, футболкаларда яшил рангдан фойдаланишга рухсат бор, фақат асосийси ўрнида эмас. Яъни форма бошқа рангда бўлиши, яшилдан эса ёрдамчи безак сифатида фойдаланиш мумкин. Қисқаси, жамоалар энди мавсум олдидан қайси тусли либосларда майдонга тушиши борасида лига раҳбарияти билан келишиши шарт.
*** Янги қоидадан жабр тортадиган асосий жамоа - бу «Сассуоло». Аслида бу клуб одатда қора|яшил чизиқли формадан фойдаланарди, аммо аввалги мавсум кўплаб ўйинларни соф яшил тусли либосда ўтказди.
*** «Лацио»да ҳам яшил тусли футболкаси бор. Аммо у оч яшил рангда (салатранг).
*** Яшил рангига меҳр берган клублардан яна бири - «Кротоне». Аммо бу клуб яшил ўрнига ўзи учун ностандарт ранг топишдан олдин «А» серияга қайтиш ҳақида бош қотириши керак.
*** «Аталанта»нинг ортиқча ташвишланишига ҳожат йўқ, шунчаки, учинчи захира либоси рангини ўзгартирса, бас.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20