Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Қизиқарли, аммо бефойда...

Ана, холос! Қизиқарли, аммо бефойда...

  23.07.2021 11:01
  0
  406
Ана, холос! Қизиқарли, аммо бефойда...

Англияда 130 минг киши Евро-2020 финалини қайта ўтказиш тарафдори. Ҳаммасига Жоржо Кьеллини ва Букайо Сака иштирокидаги ажойиб вазият асос сифатида кўрсатилмоқда. Талаб мантиқсиз ва бефойда, аммо қизиқарли. Бу худди ўша вазият каби жуда қувноқ... Нима бўлишидан қатъий назар, факт шуки, нақ 130 минг киши change.org сайтида финални такроран ўтказиш бўйича петицияга имзо чекди. «Мутлақо адолатсиз ўйин. Италиялик футболчилар англияликларга қулдек муносабатда бўлишларига қарамай, қизил карточка олишмади. Бундай хатти-ҳаракатлардан кўз юмиб, уларга ғалаба қозониш имконини бериш... Ҳакамлар нохолис ишлашди. Улар италияликларни майдондан четлатишлари керак эди, шунинг учун финал ҳалол ҳакам бошқарувида қайта ўйналиши шарт», - дейилади петицияда.

Ҳар бир йирик турнирда рамзий маънода сарҳисоб қилиш ва кулиш имконини берадиган вирусли лавҳалар ҳам кузатилади. Англияликларни петиция йиғишга ундаган вазиятда «қария» Кьеллини ёш Саканинг «бўйнидан олди». Бу ҳолатни «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо ажойиб тарзда тавсифлади: «Жоржонинг Сакага нисбатан қўполлик ишлатгани ўртадаги фарқни англатади. Кьеллини 120 дақиқа давомида 1та хатога йўл қўйди ва қоидани бузишга мажбур эди. У вазиятдан чиқиб кетишга уста йигит».

Ўша ҳолатга дахлдор ҳазилларнинг кўпи италиялик фахрийнинг Бакайони  муаммолардан қутқаргани ҳақида:

- Кьеллини жуда яхши одам.

- Кьеллини рақиби ҳаётини сақлаб қолди.

- Поезд келаётганини кўрдингми, рельсдан узоқроқ тур...

- Кьеллини бечора Сакани поезд остига қўйиб юбормади ва уни пенальтилар сериясига етаклади.

- Жоржодан қочишга уриниб кўриш мумкин, аммо бефойда...

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz