Қайднома

Қидирув

Ҳамдамов ва Ҳамробековлар "Пахтакор"ла қолишади ва...

Ҳамдамов ва Ҳамробековлар "Пахтакор"ла қолишади ва...

  23.07.2021 23:03
  0
  173
Ҳамдамов ва Ҳамробековлар

Ёзги трансферлар ойнасида «Пахтакор» жамоаси ўз таркибини собиқ футболчилари эвазига кучайтиришда давом этмоқда. Клуб расмий сайти жамоанинг собиқ ҳужумкор яримҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов яна «Пахтакор»га қайтганини расман эълон қилди. Футболчи Тошкент клуби билан 2022 йилнинг охирига қадар шартнома имзолаган. 

Ўтган мавсумда «Пахтакор» сафида Ўзбекистон чемпионига айланган Ҳамдамов йил бошида БААнинг «Ан-Наср» клубига ўтган бўлса, ушбу клуб Достонбекни БАА Про лигаси аутсайдери «Ҳатта» жамоасига ижарага бериб юборган эди.

Маълумот учун, Достонбек «Пахтакор» билан икки карра Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлган.
***

Март ойида «Пахтакор»дан Бирлашган Араб Амирликларининг «Шабоб Ал Аҳли» клубига ўтган Одил Ҳамробеков Ўзбекистонга қайтди.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи Тошкент жамоаси билан шартнома тузган. Клуб ва футболчи ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

Одил Ҳамробеков баҳорда «Шабоб Ал Аҳли» сафига ўтганди. У янги клуби сафида жароҳат олган Азиз Ғаниев ўрнини тўлдириши учун чақирилганди. Ҳамробеков Дубай жамоаси билан БАА кубоги соҳибига айланганди.

Маълумот учун, Одил 2019 ва 2020 йилларда «Пахтакор» сафида жами 77 беллашувда майдонга тушиб, 1та голга муаллифлик қилган.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz