Қайднома

Қидирув

Евро-2020 қаҳрамонлари: НОХУШ ДАМЛАР ОРТДА ҚОЛДИ...

Евро-2020 қаҳрамонлари: НОХУШ ДАМЛАР ОРТДА ҚОЛДИ...

  26.07.2021 05:35
  0
  254
Евро-2020 қаҳрамонлари: НОХУШ ДАМЛАР ОРТДА ҚОЛДИ...

Ҳозир Каспер Дольберг - Дания бош қаҳрамони. 23 ёшли форвард Евро-2020ни захира футболчиси мақомида бошлаганди. Терма жамоа бош мураббийи Каспер Хьюлманд мобилликда устунроқ ҳисобланган Поульсен, Дамсгор ва Брейтуэйтни майдонга туширишни афзал билди, уларнинг бир-бирларининг ўринларини тўлдириб, зарба берадиган вазиятларга чиқиб боришлари кўзда тутилганди. Бундай тизимда классик марказий форвардга эҳтиёж туғилмасди.

Лекин Юссуф Поульсен кичик жароҳат олиб, 1|8 финал доирасидаги Уэльсга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Бу эса Дольберг учун яхшигина имконият бўлиб, илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва бундан унумли фойдаланди - 27-дақиқада Каспер жарима майдончаси ташқарисидан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди, иккинчи бўлим бошида эса ҳимоячининг хатосини пойлаб, яна битта гол урди. Шу тариқа Дольберг 2012 йилдан буён Дания термаси сафида йирик турнирнинг битта ўйинида «дубль» қайд этган дастлабки футболчига айланди. Сўнгги бор бундай натижа қайд этиш афсонавий лорд Никлас Бендтнерга насиб қилганди.

Дольбергни 70-дақиқада алмаштиришди, унинг йўқлигида Дания миллий жамоаси ҳисобни йирик - 4:0 кўринишига келтирди. Лекин айнан ёш ҳужумчи данияликларнинг чорак финалга чиқишларига замин ҳозирлади.

Қаҳрамонимиз шу билан тўхтаб қолмади - чорак финалда у Чехия термасига дарвозасига ғалаба голини урди. Гарчи ўша вазиятда асосий ишни Меле амалга оширган бўлсада, Дольберг барибир, Дания термасининг мазкур Евро «плей-офф» босқичидаги ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

Каспернинг сўнгги икки йилни қандай ўтказганидан келиб чиқса, унинг учун янада кўпроқ қувониш сабаб бор. Дольберг ўсмирлик давриданоқ юксак истеъдод соҳиби сифатида қадрланган - 18 ёшида «Аякс» тизимига қўшилди, 19 ёшида биринчи жамоага ўтказилди ва илк мавсумидаёқ 23та гол ва 8та ассист қайд этди. Шу билан бирга, у нидерландиялик бўлмай туриб, «хет-трик» қайд этган энг яхши ёш футболчи сифатида клуб тарихига кирди.

Дольберг ўша заҳоти Европанинг энг салоҳиятли футболчилари рейтингларидан жой ола бошлади. Аммо сўнгги икки мавсум унинг учун ёрқин ўтди дейиш қийин - Каспер асосий таркибнинг тўлақонли аъзоси мақомидан мосуво бўлди, 2019 йилнинг ёзида эса 20 млн. евро эвазиг «Ницца»га сотилди.

Лига 1даги фаолият Каспер учун ёмон кечмади, 23та ўйинда 11та гол урди. Лекин унда футболга боғлиқ бўлмаган муаммолар вужудга келди. 2019 йилнинг сентябрида кийиниш хонасидан ўғирланган, нархи 70 минг евро бўлган соатини қайтармагунларича, «Ницца»да машғулот ўтказмаслигини билдирди. Маълум бўлишича, ўғри клубдоши Ламин Диаби экан, жиноятчи билан ўша заҳоти шартнома бекор қилинди.

Аммо буларнинг бари мавсум-2020|2021да Дольбергни кутиб турган воқеалар олдида ҳолва эди. Каспер таркибга кирмай қўйди, коронавирус сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юборди, кўричак сабаб яна футболдан четда қолди, оқибатда, бутун чемпионат давомида атиги 6та гол урди, холос.

Муаммолар маиший томонлама ҳам қийнади. Соат ўғирланганидан роппа-роса бир йил ўтиб Дольбергнинг уйига ўғри тушди - бир нечта телефон ва 2 минг доллар нақд пул ўмарилди. Қўшимчасига Porsche русумли автомобилини ҳам ўғирлашди.

Шундай экан, Каспернинг Еврога қандай кайфиятда йўл олганини тасаввур қилиш қийин эмас. Лекин Уэльс билан ўйиндаги «дубль» ҳамда Чехия дарвозасига урилган гол кўрсатди - саҳифани қайта очиш, бир неча йиллар аввал уни қитъанинг энг келажаги порлоқ футболчилардан бири сифатида эътироф этишгани бежиз эмаслигини исботлаш учун имкон етарли.

Дольберг эндигина 23га тўлди, унинг келажаги ҳали олдинда.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz