Қайднома

Қидирув

Ниқобда шуғулланишга шаймисиз?

Ниқобда шуғулланишга шаймисиз?

  26.07.2021 09:09
  0
  166
Ниқобда шуғулланишга шаймисиз?

Гипоксик ниқоб - бу машғулотлар учун мўлжалланган гаджет бўлиб, у организмга ҳаво оқимини камайтиради. Ниқоб машғулотлар пайти тоғ шароитини келтириб чиқариши лозим: шу тариқа қондаги эритроцитлар сони ортади, гипоксемиянинг мўътадил эффекти ташкил бўлади.

Бунинг спортчиларга фойдали томони нимада? Эритроцитлар кўпайиши сабабли организм янада чидамли бўлади. Гемоглобин миқдори ортади, капиллярлар зичлиги кўпаяди. Шу боис, тоғли ҳудуддаги машғулотлар - бу нормал ва текширилган тажриба. Аслида, бундай шароитдаги жиддий юкламалар аксинча оқибатларга ҳам олиб келиши ҳеч гапмас.

Аммо ниқоб ҳам худди тоғ ҳавоси эффектини бера оладими? Бу борадаги фикрлар ва муносабат турлича. Масалан, тадқиқотлардан бири кўрсатдики, гипоксик ниқоб чиндан ҳам уни тақиб, 20 дақиқа югурган эркаклар қонидаги кислород даражасини камайтиран. Бошқа бир текширув жараёнида эса эркаклар ва аёллар гипоксик ниқоб таққан ҳолда ҳафтада икки марта велосипед минишди - уларнинг ҳаммасида ўпкада ҳаво айланиши яхшиланган, нафас мушаклари мустаҳкамланган.

Ниқобга қарши бўлганларнинг асосий эътирози - ушбу технология эмас, балки машғулотларнинг ўзи самара келтирмоқда, зеро, гипоксик ниқоб машғулотлар пайти вақтинчалик эффект беради, холос. Тоғда одам специфик ҳавога мослашган бўлади, шу боис организм кисолород даражасини мунтазам ушлаб туради. Бу эса, оддий шароитда чидамлиликнинг ошишини таъминлайди.

Мураббий Алекс Виаданинг айтишича, тоғ ҳавосини имитация қиладиган ниқоблар баландликни ҳам намойиш этади. Уларнинг эффекти тезда йўқолади ва у фақат кичик ўзгаришга ҳам эҳтиёж сезадиган профессионал спортчиларга керак бўлади.

Гипоксик ниқоблар бўйича тадқиқотларга ҳам эътироз бисёр. Мисол учун, улар узоқ муддатли натижаларни инобатга олмайди. Аммо ягона илмий хулоса йўқ. Ниқобларга қарши бўлганлар уларни машғулотлар пайти юзга қўйиладиган ёстиқчаларга қиёслашмоқда. Тарафдорлар эса японлар ўтказган тадқиқотларни намуна сифатида кўрсатишмоқда: унга кўра, кислород даражаси одатий бўлган хонада ўтказилган машғулотлардан фарқли равишда, гипоксик хонада ташкил этилган машғулотлар одамларга кўпроқ натижа келтирган.

«Баландлик имитацияси» тушунчаси ҳам баҳсли. Ахир тоғда ҳаво босими камаяди, ниқоб эса фақат унинг ҳажмини камайтиради. Бу эса ўзгачароқ эффект бўлиб, у кўпчилик олимлар ва спортчилар томонидан ижобий қабул қилинмоқда. Шунчаки, ниқоблар рекламасида бироз бошқа нарсалар ваъда берилмоқда.

Жорий йил гипоксик ниқоблар борлигини «Реал» эслатди. Клубга қайтган Карло Анчелотти шунингдек, жамоага жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтусни ҳам қайтаришни талаб қилди. Энди эса, «Реал»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам равишда катта ниқобларни таққан футболчиларни кўриб, кўпчилик ҳайрон бўлмоқда.

Улар одатий ниқоблар таркибидан сезиларли фарқланади. У терни шимадиган неопрендан тайёрланган. Бундан ташқари, организмдаги метаболизм даражасини назорат қилади. Аммо вазифа ўша-ўша - футболчилар чидамлилигини ошириш ва мушаклар билан боғлиқ жароҳатлар сонини камайтириш.

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz