Қайднома

Қидирув

Тақдир: Англиянинг оддий қаҳрамони Жордан Пикфорд ҳақида

Тақдир: Англиянинг оддий қаҳрамони Жордан Пикфорд ҳақида

  27.07.2021 09:19
  0
  247
Тақдир: Англиянинг оддий қаҳрамони Жордан Пикфорд ҳақида

Англия термаси Евро финалигача етиб бориб, пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Барча учрашувларда инглизлар дарвозасини Жордан Пикфорд қўриқлади, асосийси, буни муносиб тарзда амалга оширди. Қуйида айнан «уч шерлар» жамоаси кипери ҳақида ҳикоя қиламиз.

«Сандерленд»нинг эътирозидан илҳомланди

«Сандерленд» - Пикфорднинг қадрдон клуби. Аммо ушбу жамоа таркибида фақат мавсум-2015Ғ2016га келибгина дебютини нишонлаб, тўлиқ ўйнашни бошлади. Бунга қадар бир нечта ижара шартномалари бўлган, учинчисидан кейин унинг сабр косаси тўлди: «Сандерленд» мураббийларидан бири менга шундай деганди: «Менга қара, ўйининг чаккимас, лекин бу ерда АПЛ даражасига кўтарила олмайсан». Ўшанда хафа бўлиб, барчасини ўзгартиришга, ниятимга етмагунча тўхтамасликка аҳд қилдим».

Пикфорд ижара асосида бошқа жамоалар тўп суришдан уялмади. Уларнинг дастлабкиси уни ҳатто профессионал спорт четига етаклади: «Ҳа, бу имконияти чекланган клуб - унинг мухлислари ҳам оз. Лекин улар танқид қилишдан тийилмадилар. Бир қария тўп ўтказиб юборганимдан кейин бутун майдонга эшитарли тарзда қичқирди: «Пикфорд, сен ғирт лақмасан!»

 

Клуби учун таътилдан воз кечди

Пикфорд Англия катталар термасида 2015 йил дебют қилди. Ўшанда у шахсий уйини қуриш учун ер сотиб олишга улгурганди. Бир неча муддат ижарада яшади, аммо онасининг қистовидан сўнг ота-онасининг ёнига қайтди.

Кўчиш куни термадан таклиф олган санага тўғри келди - Том Хитон жароҳат олганидан сўнг унга мурожаат этишди. «Лаш-лушларимни машинага жойлаб ҳам бўлгандим, шу пайт термадан қўнғироқ келди. Дарҳол ҳаммасини ташлаб, рюкзагимни зарур ашёлар билан тўлдирдим. Онам қаерга шошилаётганимни сўради. Мен эса: «Яхши қолинг, термага керак эканман», дедим. Лондонгача оддий поездда бордим, жуда кўплаб мухлислар билан суратга тушдим».

2017 йили Пикфорд «Эвертон»га ўтди. Янги клуби сафига эртароқ қўшилиш учун қаллиғи билан режалаштирган бир ярим ҳафталик таътилдан воз кечди.

 

Мухлислар Ғазабига дучор бўлди

2015 йили Пикфорд «Престон»га кетди. Шу паллада унинг «Сандерленди» лигада жон сақлаш учун курашаётган, ўша мавсумнинг биринчи даврасида ёрқин натижаларидан бирини қайд этганди - «Ньюкасл»даги ғанимларни 3:0 ҳисобида енгганди. Пикфорд ўзини тийиб туролмади ва «Твиттер»даги саҳифасида «Ньюкасл» жамоасининг омадсиз эканлиги ҳақида пост қолдирди.

«Бир соат ўтиб ёзганларимни ўчириб юбордим, лекин кеч бўлганди. Айримлар мени қидириб топиб, ўлдиришлари ҳақида ёзишди. Бир киши эса уйимнинг суратини жўнатиб, «Сен шу ерда яшайсанми?» деган қайд қолдирди. Жуда қўрқдим, лекин ҳаммаси яхшилик билан тугади».


ЖЧ ярим финалидан кейин...

2018 йили англияликлар жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллашди ва уйга қаҳрамонлар сифатида қайтишди. Термадаги футболчилар нима қилишди - бошқа мамлакатларга таътилга жўнашди. Пикфорд нима қилди - Сандерлендга қайтиб, ота-онасига омборхона қуришда кўмаклашди. Шаҳаргача самолётда эмас, ижара автомобилида етиб бориб, дарҳол Хитой ошхонасидан таом ҳам харид қилди.

Ўтган мавсум «Эвертон» шарафини ҳимоя қилган Робин Ольсен шундай деганди: «Жордан - оддий йигит. У Ливерпулдаги базага яқин ҳудуддан уй сотиб олган, машғулотларга одатда велосипедда келади. Нега машинада эмас? У автомобиль бошқаришга эринади. Лекин ҳозир мураббийлар уни мунтазам кузатиб туришади - бир сафар чорраҳада машина Пикфордни уриб юборишига бир баҳя қолгани ҳақида гапириб беришганди».

 

Муҳим ҚўнҒироҚниўтказиб юборган

Пикфорд ўз вақтида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳам мумкин эди. Бу «Сандерленд»нинг катталар жамоасидаги дебютидан аввалроқ содир бўлганди. Аввалига телефонга Жорданнинг онаси яқинлашди - ўғли бу пайт мактабда эди. Онаси қайта қўнғироқ қилишларини сўраб, Пикфордга уйда кутишни буюрди. Лекин қаҳрамонимиз барчасини унутиб, дўстлари билан сайр қилгани кетди - кейинчалик «МЮ»дагилар унга бошқа қўнғироқ қилишмади.

2016 йили 1 апрель ҳазили туфайли Жордан кўзига ёш олганди - «Сандерленд» мураббийлар штаби Пикфорднинг хизматларига таянмаслиги ва уни «Ньюкасл»га сотмоқчи эканлигини айтишганди.

 

Руҳшуносга эҳтиёж

Ўтган мавсум Пикфорд учун жуда оғир кечди - кўплаб танқидлар ва кучли рақобат. Шу боис, руҳан синиб қолмаслик учун психологга мурожаат этди: «Менга шу керак эди. Аҳволим яхшилигини «Эвертон» футболчилари билишларини хоҳладим. Айни сабабга кўра психолог қабулига қатнайман: у билан футбол ва ҳаёт ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳафтасига икки марта кўришамиз, телефон орқали гаплашамиз. У доим алоқада».

Қаҳрамонимиз фастфуд ихлосманди - айниқса, Сандерлендда тайёрланадиган пицца ва саримсоқ соуси қўшилган шаурмани яхши кўради. Ўзи ҳам буни тан олганди: «Онам меҳмонга келганида, ўзи билан донер олиб келишини сўрайман. Деярли бир қоп егулик олиб келади. Кўп овқатланаман, кўпинча парҳезга амал қилмайман. Яхшиямки, «Эвертон»да бизни назорат қилишади ва бу ортиқча вазн тўплашимга халал беради».

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz