«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, ҳимоячи Виржил ван Дейк пайшанба куни «Герта»га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкин.
«Умид қиламанки, гарчи ишончим комил бўлмаса ҳам, Виржил бир неча дақиқа ўйнаши мумкин. У машғулотларда жуда яхши кўринди ва эҳтимол майдонга туширармиз. Лекин у билан суҳбатлашиб, ҳамма нарсани аниқлаб олишим керак. Ван Дейк тайёрга ўхшади, шунинг учун унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Агар бўлажак учрашувларни тикланиш жараёнининг бир қисми деб ҳисобласак, демак, буларнинг барчаси мантиқан тўғри.
Жо Гомес ҳам сафга қайтишга яқин. Улар ким тез қайтарга рақобатлашмайдилар, аммо Жо олдинроқ қўшилса керак. Агар Виржил бўлажак ўйинда 20 дақиқа ўйнаса, эҳтимол кейинги учрашувда Жо майдонга тушиши мумкин. Барчасини ўйлаб кўрамиз. Иккаласи ҳам машғулотларда ўзини яхши ҳис қилмоқда», - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк ўтган йилнинг октябрь ойида «Эвертон»га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди ва шу вақтдан бери майдонга тушмади. Гомес ҳам жароҳати сабабли ноябрь ойидан бери ўйнамаяпти.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20