Қайднома

Қидирув

Қарғиш олган машҳурлик...

Қарғиш олган машҳурлик...

  05.08.2021 09:09
  0
  661
Қарғиш олган машҳурлик...

Машҳурлик учун йўқмиди бошқа йўл,

Ёмғир ёғиб ўтди дейман, ёғмай дўл,

Ёмғирлардан соғ-омон қолдику дил,

Виждон нима, биласизми, Вадим тоға?

            Виждонларим қийналиб кечалари,

            Уйғониб кетаман соат нечалари,

            Эҳ, армон бўлди мундиал чипталари,

            Сиз қийналмаяпсизми, Вадим тоға?

Ўзбек халқи, мухлислари азалдан,  

«Қарғиш - ўқ» дейишар, билмасмидингиз,

Тунлари бедор йиғлаб, тонг оттирган, 

Мухлисни шу кўйга солмасмидингиз...

            Узр сўраб ҳам чиқмадингиз мухлисдан,

            Тўрт йиллик мундиал  армони учун,

            Умидимиз катта эди, адашибмиз,

            Замон, эркатойлар замони учун.

Энди бўшсиз, кўрсатинг бўйингизни,

«Бунёдкор»дами ёки «темирйўл»да,

Машҳур қилсин, Чемпионлар Лигаси,

То армонлар тўкилгай ҳар бир дилда.

            Ичларим ачишяпти  шу  футболга,

            Таъсир қилар ҳали ўгитларим ҳам,

            Ўзбекистон  футбол истиқболини,

            Армон қилмасмикан фарзандларим ҳам...

Фарҳоджон УМУРЗАҚОВ (Қўштепа тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz