Қайднома

Қидирув

Умид-орзулар ҳеч сўнмасин!

Умид-орзулар ҳеч сўнмасин!

  27.08.2021 09:58
  0
  569
Умид-орзулар ҳеч сўнмасин!

Инсон яшайди орзу-умидла,

Ишонч-рақобатсиз сира бўлмас.

Ҳар меҳнатнинг маҳсули ялла,

Тарихда қолади, асло ўчмас.

 

Асрлар кутдик мустақилликни,

Қанча қон, неча жон қурбон айлаб.

Яшаймиз эъзозлаб ҳур Ватанни,

Киндик қони тўкилган маконни!

 

Фахр билан эслаймиз Токиони,

Қахрамонлик ифода этишди.

30 йиллик тўйга бағишлашди,

Курашда олган ўлжаларни!

 

Кўзларда ёш, қувонч ёшлари,

Уч паҳлавон уч «олтин» олди.

Тўйга туҳфа қилишди совғани,

Токиода кўрсатиб мардликни!

 

Ўзбегимнинг чин паҳлавонлари,

Улуғбек, Акбар, Баҳодирлари.

Елкаларида ҳилпиради байроқ,

Ўзлари шер сифатли, зўр-қайноқ!

Бехос тушди футбол ёдимизга,

Бўлармикан, шундай чин зафарлар?

Ахир санаймиз жўжани кузда,

Сўнмас орзу-умид ўзбегимда!

 

Чопқир тойдай асл футболчилар,

Шома каби туғма иқтидорлар.

Италияда «Рома»ни гуллатар,

Омадин берсин, Оллоҳим қўллар!

 

Футбол тарихин бир варақласак,

Самода қолди «Ўн етти юлдуз».

Бетакрор эди, жўшқин эртак,

Хотирада абадий кеча-кундуз!

 

Футбол билан ошномиз абадий,

Умид-орзумиз сўнмайди асло.

Курашамиз албат, ниятимиз аъло,

ЎЗИ қўлласин бизни самимий!

-----------------------------------------

Ғуломжон ҲАМИДОВ,

Тошкент шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz