Қайднома

Қидирув

Фурсатдан фойдаланиш маҳорати

Фурсатдан фойдаланиш маҳорати

  04.09.2021 03:30
  0
  567
Фурсатдан фойдаланиш маҳорати

Даниел Леви «Музокаралар қироли» сифатида ном қозонган. Лекин бу сафар ҳозирча бошқача йўл тутяпти. Ҳозирча дейишимнинг боиси, трансфер ойнаси ҳали ёпилмади. Балки у «Манчестер Сити» эгаларини ўз йўриғига юргизмоқчидир, яъни Гарри Кейн учун талаб қилинаётган 160 миллион фунт шайхлар учун уддалаб бўлмас трансфер суммаси эмас.

Биламизки, «Сити» марказий ҳужумчига ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ эҳтиёж сезмоқда (мавсумни суперкубокдаги «Лестер Сити»га қарши ва АПЛ 1-турида айнан «Тоттенхем»га қарши мағлубият билан бошлади. Аслида ҳар иккала ўйинда ҳам мухлислар ғалаба кутишган эди).

Сон-саноқсиз ҳужумларни якунловчи найзанинг учи етишмаяпти бугунги «Манчестер Сити»га. Бундай вазиятларда эса жаноб Леви катта тажрибага эга. Яъни, вазиятдан фойдаланиб қолишни жойига қўяди. Биладики, трансфер ойнаси ёпилмасидан туриб шайхлар нима қилиб бўлмасин, Гарри Кейнни Пепга олиб беришлари керак.

Айнан шундай воқеа Гарет Бэйл билан ҳам содир бўлганди. Фар-қи шундаки, ўшанда «Манчестер Сити» ўрнида Мадриднинг «Реал»и эди. Ўша пайтлардаги 100 миллион евролик трансфер ҳамманинг оғзига тушганди. Хўш, бу сафар ҳам Леви истаган нарх-га араблар кўниши мумкинми?

Менимча, шунга мажбур! Чунки Агуэро кетди, Жезуснинг аҳволини кўрдик, ўзи умуман, «Манчестер Сити» аввалдан марказий ҳужумчига эҳтиёж сезарди. Пеп баъзан Гюндоган билан бу кемтикни ёпса, баъзан ҳужумчисиз ўйнарди. Бутун мавсум кемтик таркиб билан юқори натижага эришиш мушкул, ҳаттоки, Пеп Гвардиола билан ҳам.

Левининг Кейнга берган ваъдасига келсак, ҳа, у номардлик қилди. Еврокубок ҳам йўқ, кетишга рухсат ҳам. Бечора Гарри кейинги сафар оғзаки келишувлардан ўзини олиб қочадиган бўлади. Кейнни ўзи истаган 160 миллион фунтга сотгач ҳам Даниел Леви «Музокаралар қироли» деган номни ўзида сақлаб қолаверади. Асосийси, Кейндан кейин бу жамоадан кетишни истаган супер-иқтидорларга Гарри қилган хатоларни такрорламаслик жуда муҳим.

«Тоттенхем»дан эса ажойиб футболчилар етишиб чиқаверади ва биз бу мавзуга яна қайтамиз, деб ўйлайман.


Манба: @futbol_aslida


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz