Аслида «Навбаҳор»нинг алоҳида мухлислари қаторига кирмайман, лекин жамоанинг трансфер сиёсатига дахлдор бир жиҳатни эътироф этишни лозим топдим: Эҳсони Паншанбе иқтидорли йигит ва шу билан бирга қўшни Тожикистонда анча машҳур, етарлича мухлислари бор.
Бу ҳаммага тушунарли. Ўз юртининг миллий жамосида етакчи саналган, менталитетимизга яқин футболчи (яшаш тарзимиз ўхшаш, мослашишда қийналмайди) кучлироқ биринчиликка ўтиш йўлида трамплин излаб, бизнинг чемпионатимизни танлагандир. Энг муҳими - у ўз даражасини Суперлигамизда ҳам кўрсатди, кўрсатмоқда. Қисқаси, бу ўзини оқлаган трансфер, менимча. «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинларни кузатинг, фикрим тасдиқланади.
Сербия ва Россия каби давлатлардан номига профессионал саналган футболчиларни олиб келаётган клублар сиёсатини сира оқламайман. Мана, футболи энди-энди ривожланиш йўлига ўтган Тожикистондан иқтидорли йигит топиб, уни афзал кўрган Наманган жамоасининг адашмаганини бугун кўриб турибмиз. Ҳар ҳолда, Эҳсонини сўраб, Туркия клубларидан скаутлар кела бошлашгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Тожикистон, умуман, футбол лигаси рейтинги бўйича миллий чемпионатимиздан пастроқда турадиган давлатлардан легионер жалб этиш жамоаларимиздан катта маблағ ҳам талаб қилмайди. Бинобарин, муайян миллий жамоа етакчиси саналган футболчиларни рейтинги юқорироқ чемпионатга ўтиш варианти қизиқтиради, албатта. «Навбаҳор» айни шу ишни уддалади, қойил!
Шахсий фикримча, клубларимиз Ҳиндистон, Индонезия, Таиланд каби ички биринчилиги ва футболи нисбатан оқсаётган давлатлардаги етакчи футболчиларга ҳам эътибор қаратиши керак. Бундай трансферлар маркетинг ривожи учун ҳам фойдали, менимча. Хусусан, Жанубий-Шарқий Осиёдаги аксарият давлатлар аҳоли сони, иқтисоди ва энг муҳими, футбол даражаси томонлама юқоридаги жиҳатларга мос келади. Албатта, бунда ёш ва умидли йигитларни кашф қиладиган скаутлар ўрни жуда муҳим. Португалия жамоалари иш услубини ўрнак сифатида кўрсатиш мумкин. Жамоаларимиз, айниқса, хусусийлари айни шу модулни ўзлаштиришга уринса, ёмон бўлмасди.
Энг асосий жиҳат - клубларимиз «кичик» чемпионатлардан футболчи топиш асносида улкан мухлислар армиясига эга бўлиши билан бир қаторда миллий биринчилигимизга қизиқишни ошириши ҳам мумкин. Дейлик, бора-бора трансляция масаласи кун тартибига чиқиши ҳеч гап эмас. Ҳар ҳолда, бу Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари учун иқтисодий томонлама ортиқча муаммо саналмайди. Энг асосий гап уларни қизиқтира олишда. Яъни муайян мамлакатда ўта қадрланадиган футболчини жалб этиш, уни янада кучайтириш керак. Худди биздаги Элдор Шомуродов каби. Ўзингиз ўйланг, у «Ростов»да ўйнаганида ҳаммамиз шу клуб мухлисига айландик, Россия чемпионатига эътиборни оширдик. Элдор «Женоа»га йўл олгач, унинг ортидан Италия томонларга янада кўпроқ нигоҳ бура бошладик. Мана, энди «Рома»нинг ҳар бир ўйини диққат марказимизда турибди. Қолаверса, Паншанбе мисолида айтсак, бундай трансферлардан яхшигина фойда билан чиқиш имкони ҳам бор.
Хулоса ўрнида жамоаларимиз раҳбарларига чақириқ - Болқон ўлкасига ёпишиб олмасдан экзотик мамлакатлар терма жамоаларию, клублари ўйинларини кузатишга ҳам скаутлар юбориб туринг. Маслаҳат шу: бу борада «Навбаҳор» изидан боринг!
Манба: @futbol_aslida
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20