Қайднома

Қидирув

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди...

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди...

  09.09.2021 06:26
  0
  354
Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди...

Ўзбекистон миллий жамоасининг Швеция термасига қарши ўртоқлик ўйини фонида эътибордан бироз четда қолган мавзуга яна бир бор тўхталмоқчиман:  «Навбаҳор» ва Канчельскис масаласи. ФИФА қарори, Наманган клуби россиялик мураббийга тўлаши лозим бўлган компенсация пули, Канчель-скис белгиланган суммани камайтиришга рози эканлиги, Sila вакилининг интервьюда айтган баландпарвоз фикрлари ҳақида кўп гапирилди. Лекин ўта муҳим саналган айрим жиҳатлар негадир назарга олинмаяпти...

ФИФАнинг Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси нима учун тузилган? Футболчилар ва мураббийлар манфаатини ҳимоя қилиш учун! Шундай экан, ушбу қўмита футболчилар ёки мураббийларга қарши қарор чиқариши мумкинми? Албатта, йўқ. Ахир «қарға қарғанинг кўзини чўқимайди», деб бежиз айтишмаган. «Нав-баҳор» - Канчельскис иши бўйича на клуб ва на мураббий вакиллари тўлиқ тафсилотлар билан ўртоқлашишди. Клуб қарор қонуний кучга кирмаганини таъкидламоқда, Sila эса «Навба-ҳор»нинг судга мурожаат этгандан кўра, мураббий билан келишиб олиши маъқулроқ эканлигини. Мазкур ҳолатда воқеа билан тўлиқ таниш бўлмаган ҳолда, қайсидир томоннинг ҳақлилигини аниқлаш жуда мушкул.

Бир нарса аниқ, «Навбаҳор» россиялик мураббийлар билан боғлиқ машмашалар оқибатида яхшигина сабоқ олди. Ҳар ҳолда, эндиликда клуб футболчи ва мураббийлар билан тузилган шартномаларга асосан иш кўрса керак. Битимни муддатидан аввал бекор қилиш зарурари туғилса, вазият тегишли тартибда ўрганилиб, масалани шунга мувофиқ тарз­да ечиш талаб қилинади. Токи, икки томон ўзаро келишув бўйича ҳамкорликни тўхтатсин ва ке-йинчалик бир-бирига даъво қилмасин. Бу борада ўзгариш йўқ эмас. Яқинда сербиялик футболчиларнинг «Навбаҳор» билан дўс­тона хайрлашишгани фикримга яққол далил бўлиши мумкин.

Ишонаманки, Канчельскис машмашаси ҳам эртами-кеч ҳал бўлади. Фақат мазкур ҳолатда ўзбек футболи жамоатчилиги, хусусан, маҳаллий журналистларнинг ҳам нуқтаи назарлари алоҳида аҳамият касб этади. «Навбаҳор» бўладими ёки мамлакатимизнинг бошқа жамоаси, биз ўзимизникиларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Шуниси мақсадга мувофиқ. Бу борада ПФЛ бош директори вазифасини бажараётган Диёр Имомхўжаевнинг позицияси маъқул. У «Навбаҳор»нинг муаммоси кўлами кенглиги, клуб ушбу масала оқибатида нималар йўқотиши мумкинлигини билиб турибди ва шунга мувофиқ, Наманган жамоасини имкон қадар қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Демак, биз ҳам шундай паллада бир ёқадан бош чиқариб, четдагилар фикрига чалғимасдан, ўзимизникилар манфаати йўлида иш кўрсак, дуруст бўларди. Юқорида айтганимдек, ФИФА ёки Sila футболчи ва мураббийлар зарарига ҳеч қачон иш кўрмайди, акс ҳолда, бу ташкилотлар обрўсига путур етади. Агар «Навбаҳор» ва Канчельскис вакиллари ўзаро келишиб олишса, бундан қувонамиз. Акс ҳолда, дейлик, клубда зарур далиллар бўлса, ишнинг суд орқали кўриб чиқилиши энг маъқул йўл ҳисобланади. Чунки шу тариқа вазиятга реал баҳо бериш, аслида қайси томон айбдор эканлигини билиб олиш мумкин. Унгача сабр қилганимиз маъқул. Такрорлайман, ФИФАнинг Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси ёки Sila бераётган маълумотга кўра, хулоса чиқариш адолат тантана топганини англатмайди...

ЖОБИРХОН (Наманган шаҳри)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz