Миллионларнинг севганидир футбол,
Мухлислар «хаста»лигидир бу эҳтимол.
Жозиба беради, кўплардир лол,
Ҳаётда ҳар доим ёқимли бўлиб қол!
Олам-олам завқ, шодлик бағишлар,
Ғам-ғуссадан сўзсиз озод этар.
Ёшликдан дилга жо, нақ пайванддир,
Инсон умрига мазмун қўшар!
Футбол шарҳидан мамнун юради,
Сўзлар албатта, маъноли чиқса.
Шарҳловчи юракдан қайнаб турса,
Мухлислар учун малҳам бўлади!
Таҳсинга лойиқ шарҳчилар борки,
Озеров, Ахбор, Мирзаҳакимдек.
Такрор қайтаринг ҳисоб, вақтни,
Мухлисни қийнаманг, хуноб қилгандек!
Шарҳчиларимиз хафа бўлишмасин,
Аччиқ гаплар, мухлис фикридан.
Шарҳламанг тузилган тестни ҳеч,
Сохталик ошкордир эртами-кеч!
Минг афсусларки, шарҳчиларимиз,
Талабга асло беришмайди жавоб.
Шижоати йўқ, суст жозибасиз,
Қоғозда бор, фақат ҳисоб-китоб...
Футбол жозибаси ҳакамлардан ҳам,
Бўлар-бўлмасга чалар ҳуштак.
Йиқилса ўйинчи, бўлди-тамом,
Чалишар ҳуштакни, бу жуда пучак.
Футболда доимо жозиба бўлсин,
Байрамдек кечсин, хотирада қолсин.
Мухлислар ҳамиша қувноқ юришсин,
Футболда жозиба ҳамоҳанг юрсин.
Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20