Қайднома

Қидирув

Футболнинг қоронғи томони: майдонда вафот этишига бир бахя қолган ўйинчилар

Футболнинг қоронғи томони: майдонда вафот этишига бир бахя қолган ўйинчилар

  10.09.2021 16:56
  0
  327
Футболнинг қоронғи томони: майдонда вафот этишига бир бахя қолган ўйинчилар

Одатда мухлислар футболчиларнинг майдондаги чиройли ҳаракатлари ва голларини кўради, бироқ ҳамма ҳам миллионлар ўйинининг бошқа томонини кўп ҳам пайқайвермайди. Бу жароҳатлар бўлиб, шубҳасиз, футболнинг қоронғи томони ҳисобланади. Жароҳатлар нафақат футболчиларнинг фаолиятига, балки уларнинг ҳаётига ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Қуйида футбол майдонида турли хил тўқнашувлар натижасида ўлим ёқасига келган машҳур футболчилар ҳақида фикр юритилади.

Икер Касильяс

«Реал» ва Испания терма жамоаси афсонаси Икер Касильяс 2019 йилда «Порту» машғулотида миокард инфарктни бошидан ўтказади. Шошилинч тарзда касалхонага ётқизилганидан сўнг шифокорлар юрак операциясини ўтказади ва Икерни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқади. Бироқ шифокорларнинг унга фаолиятини якунлашни тавсия қилади. Қанчалик оғир бўлмасин, дарвозабон уларга қулоқ солишга ва бутсаларини михга илишга мажбур бўлади.

«Менинг баъзи нарсаларга бўлган қарашларим ўзгарди, кўп нарсаларнинг қадрига етадиган бўлдим», — деганди Касильяс ўшанда.

 

Фернандо Торрес

Фернандо Торрес 2017 йилда Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Депортиво» ўйинида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетади ва ҳушини йўқотади. Торреснинг бахтига майдондаги футболчилар унинг тилини ютиб юборишига йўл қўймайди ва уни асраб қолади. Кейинчалик эса малакали шифокорларнинг ёрдами туфайли у тезда тикланишга ва катта спортга қайтишга муваффақ бўлади.


Дидье Дрогба

2011 йилда «Челси» ва «Норвич»га учрашувининг 66-дақиқасида «Норвич» дарвозабони тўп учун курашда Дидье Дрогбани қўли билан уриб, уни майдонга йиқитади. Дрогба узоқ вақт давомида ҳушига келмайди. Бироз вақт ўтгач эса у ҳушига келади ва замбилда майдондан олиб чиқиб кетилади.

Учрашувдан сўнг «Челси»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Дрогбанинг ҳолати ҳақида шундай деганди:

«Дидьенинг аҳволи яхшиланди, ҳаммаси яхши бўлишига белгилар бор. Футболчиларга ва тиббий ходимларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман, улар жуда хавфли вазиятда ажойиб ҳаракат қилди. Дрогба тезда ҳушига келди, маълум бўлишича, у атиги бир неча дақиқа давомида ҳушсиз бўлган».


Жон Терри

2007 йилги Англия Лига Кубоги финалида «Челси» ва «Арсенал» жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашувнинг иккинчи бўлимида «кўклар» сардори Жон Терри иккинчи қаватда жиддий жароҳат олади. Ушбу вазиятда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Абу Диаби тўп ўрнига Террининг бошига зарба бериб юборади.

Шифокорлар 5 дақиқа давомида футболчини майдонда ҳушига келтиришга ҳаракат қилади, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмайди. Шундан сўнг Жон касалхонага олиб кетилади ва ўша ерда ўзига келади. Муолажалардан сўнг у мустақил равишда касалхонани тарк этади. Ўйиндан сўнг «Челси»нинг аксарият футболчилари финалдаги ғалаба уларга татимагани, уларнинг ўй-фикри Жон Террининг соғлиғи билан банд эканини айтганди.

«Жудаям қўрқиб кетгандим. Уни ўлдириб қўйдим деб ўйладим. Тиз чўкиб, Худодан унинг тирик қолишини сўрадим. У беҳуш ётарди», — дея ёдга олганди Абу Диаби ушбу воқеани.


Тайсон

2019 йилнинг сентябрь ойида Украина чемпионатининг 3-турида фожиа юз беришига бир бир бахя қолади. «Шахтёр» сардори Тайсон тўп учун курашда майдонга йиқилади, орқадан югуриб келаётган Исмаили Гонсалвеш душ Сантуш эса Тайсоннинг устидан сакраб ўтишга уринади ва ўзи хоҳламаган тарзда тиззаси билан жамоадошининг бошига зарба беради. Бошга берилган кучли зарба натижасида Тайсонда тутқаноқ бошланади. Фақатгина шифокорларнинг майдонга тушиши ва кўрсатилган тезкор ёрдам туфайли ўзига келади.


Кристиан Эриксен

Ушбу рўйхатнинг энг сўнгги вакили Кристиан Эриксен бўлиб турибди. Бу ҳолат Евро–2020 да юз берди ва жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида Дания ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлимида Кристиан Эриксеннинг тўсатдан, ҳеч қандай контакт йўқ жойда майдонга йиқилди. Унинг юраги тўхтаб қолади.

Эриксенни сақлаб қолиш учун учрашув деярли бир соатга тўхтаб қолади. Бу вақт давомида шифокорлар уни жонлантиришга ҳаракат қилади ва фақат касалхонага олиб кетилиш олдидангина Кристиан кўзини очади. Шифохонада операция ўтказилади ва Эриксеннинг юрагига кардиовертер-дефибриллятор қўйилади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz