Қайднома

Қидирув

Рейтинг: Охирги 5 йиллик тантанаси

Рейтинг: Охирги 5 йиллик тантанаси

  11.09.2021 12:52
  0
  341
Рейтинг: Охирги 5 йиллик тантанаси

УЕФА талқини бўйича охирги 5 йилликнинг энг кучли 10та клуби орасида «Арсенал» ҳам бор. Бундан ҳайронмисиз? Ахир Лондоннинг энг сара жамоаларидан бири айни пайт АПЛ турнир жадвалида сўнгги - 20-ўринни банд этиб турибди. Лекин УЕФА таҳлил гуруҳи рейтингни номларга қараб тузмаган, албатта. Бунда жамоаларнинг охирги 5 йилда қўлга киритган совринлари ва натижалари эътиборга олинган.

10-ўрин - «АРСЕНАЛ» (Англия)

Ютуқлари: Англия кубоги соҳиби, Англия Лига кубоги финалчиси, Англия суперкубоги эгаси (2 марта), ЕЛ финалчиси. Ҳа, «Арсенал» охирги 5 йил давомида кучли таназзул ичра қийналди. Айни пайтда «канонирлар»га ҳавас қилиб бўлмайди - клубда мутлақ тушунарсиз ҳолат ҳукм сурмоқда, жумладан, футболчиларга маош тўлаш масаласида ҳам. АПЛни қаторасига 3та мағлубият билан бошлаш эса, «Арсенал» ҳаётида анчадан буён кузатилмаётганди.

 

9-ўрин - «ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия)

Ютуқлари: АПЛ чемпиони, АПЛ вице-чемпиони, ЧЛ ғолиби, Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби, ЕЛ финалчиси. Юрген Клопп иш бошлаганидан буён «Ливерпуль» ҳавас уйғотадиган таркиб йиғди, аммо «қизиллар» ўтган мавсум жароҳатлар туфайли муваффақиятсизликка учрашди.

 8-ўрин - «ПСЖ» (Франция)

Ютуқлари: Франция чемпиони (3 марта), Франция кубоги соҳиби (4 марта), Франция суперкубоги эгаси (5 марта), ЧЛ финалчиси. Париж жамоаси охирги 5 йил давомида мавсумдан мавсумга кучайди ва ҳозирга келиб, даҳшатли таркибга эга бўлди.

 

7-ўрин - «МЮ» (Англия)

Ютуқлари: Англия кубоги соҳиби, Англия Лига кубоги соҳиби, Англия суперкубоги эгаси, ЕЛ ғолиби. Клубда мавсум-2016|2017дан кейин бошланган қайта қуриш ишлари шу ёз якунига етди, чоғи. Айни пайт «МЮ» ҳар бир позиция учун савияли ижрочиларга эга.

 

6-ўрин - «АТЛЕТИКО» (Испания)

Ютуқлари: Ла Лига чемпиони, ЕЛ ғолиби, Европа суперкубоги эгаси, Ла Лига вице-чемпиони (2 марта). «Матрасчилар» ўтган мавсум ниҳоят, «Реал» ва «Барселона»ни ортда қолдириб, Испания чемпиони бўлишди. Шунинг ўзи катта натижа ҳисобланади.

 

5-ўрин - «ЮВЕНТУС» (Италия)

Ютуқлари: «А» серия чемпиони (3 марта), Италия кубоги соҳиби (3 марта), Италия суперкубоги эгаси (2 марта), ЧЛ финалчиси. Турин клуби аввалги мавсум «А» серия тахтидан тушди. «Кекса синьора» энди Массимилиано Аллегри бошқарувида тезроқ одатий «рельс»га қайтиши керак.

 

4-ўрин - «БАРСЕЛОНА» (Испания)

Ютуқлари: Ла Лига чемпиони (2 марта), Испания кубоги соҳиби (3 марта), Испания суперкубоги эгаси (2 марта). «Барселона» ҳам таҳлил учун олинган даврда янгиланиш-тикланишни бошдан ўтказди ва бу жараён ҳали тугагани йўқ. Янги мавсумда Каталония грандидан соврин кутиш тўғримикан...?

3-ўрин - «МАНЧЕСТЕР СИТИ» (Англия)

Ютуқлари: АПЛ чемпиони (3 марта), Англия Лига кубоги соҳиби (4 марта), Англия суперкубоги эгаси (2 марта ), ЧЛ финалчиси. «Шаҳарликлар» бу сафар ҳам АПЛ тахтига асосий фаворитлар, аммо Хосеп Гвардиола жамоасига голеадор ҳужумчининг йўқлиги панд бермасмикан...?

 

2-ўрин - «РЕАЛ» (Испания)

Ютуқлари: Ла Лига чемпиони (2 марта), ЧЛ ғолиби (2 марта), Европа суперкубоги эгаси, Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби. «Мадрид» ёзги трансферлар бозорида 2 нафар асосий ҳимоячисини қўйиб юборди: Серхио Рамос ва Рафаэль Варанни. Шунга қарамай, Карло Анчелотти жамоасида Примеро шоҳсупасига қайтиш имконияти етарли.

 

1-ўрин - «БАВАРИЯ» (Германия)

Ютуқлари: Бундеслига чемпиони (5 марта), Германия кубоги соҳиби (2 марта), Германия суперкубоги эгаси (3 марта), ЧЛ ғолиби, Европа суперкубоги эгаси. Мюнхен гранди ёзда Давид Алабани «Реал»га қўйиб юборди ва австриялик ўрнига дарҳол муносиб ўринбосар топди - Дайо Упамекано. «Бавария» янги мавсумда ҳам ЧЛ кубоги учун бош даъвогарлардан бири, барибир. Жамоа ҳужумида қандай «қотил» тўпурар борлигини унутмайлик...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz