Қайднома

Қидирув

Ракурс: Қайтиш ва уч карра хафагарчилик

Ракурс: Қайтиш ва уч карра хафагарчилик

  12.09.2021 02:52
  0
  267
Ракурс: Қайтиш ва уч карра хафагарчилик

Виржиль ван Дейк Нидерландия миллий термасига нақ бир йиллик танаффусдан кейин қайтди ва бирданига 3та хафагарчиликка юз тутди: жа­моаси билан ғалаба қозонолмади, яна жароҳатланди ва мухлислардан бирини туртиб юборди. Ёмон, жуда ёмон қайтиш...

Виржиль ван Дейк Нидерландия терма жамоаси сафида охирги марта 2020 йилнинг октябрь ойида майдонга тушганди. «Ливерпуль» ҳимоячиси кейин АПЛ ўйинида жиддий жароҳатга йўлиқди ва «лоларанглар» билан айрилиқ онлари деярли 1 йилга чўзилди. У бу орада жумладан, Евро-2020ни ҳам томошабин ролида кузатди. Мана, ван Дейк ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Норвегия термасига қарши баҳсда ниҳоят, миллий жамоага қайтди. Бироқ узоқ кутилган дийдорлашув футболчига 3та хафагарчилик тақдим этди.

 

Биринчиси хафагарчилик - ўйин натижаси. Нидерландия термаси машҳур Луи ван Галнинг такрорий дебютида ғалаба қозонолмади - Норвегиядаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Скандинавия жамоасининг ягона голи Эрлинг Холанд ҳисобига ёзилди. «Боруссия» Д. голеадорини айнан Виржиль ван Дейк тўхтатишга улгурмади. Бу ўйиннинг аҳамия­ти жуда катта эди. Бинобарин, гуруҳдаги ҳолат жуда тиғиз: 1-ўринга 4та реал даъвогар бор - Туркия, Нидерландия, Черногория ва Норвегия термалари.

 

Иккинчи хафагарчилик - кичик жароҳат (бармоқ суягининг чиқиши). Эрлинг Холанд ўйиндан сўнг ван Дейк билан тўқнашуви ҳақида алоҳида гапирди: «Виржилнинг бармоғини синдирдим, шекилли. Бу қандай содир бўлганини тушунмай қолдим. У бирдан бақирди: «Жин урсин, бармоғимни синдирдинг-ку!» Қанақасига, билмайман...». Нидерландия термаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ван Дейкнинг бармоқ суяги синмаган, балки жойидан чиққан. Бу жароҳат, барибир. Боз устига, Луи ван Гал жамоасини олдинда рақобатчилар - Черногория ва Туркия термаларига қарши ўйинлар кутиб турибди.

Учинчи хафагарчилик - мухлис билан можаро. Ўйиндан ке­йин қўлида телефон тутган мухлислардан бири Виржиль томон югурди. Аниқроқ айтсак, футболчи флэш-интервью бераётган маҳал у бирга суратга тушмоқчи бўлди. Бироқ ван Дейк фанатни туртиб юбориб, гаплашишда давом этди. Оқибатда футболчи хилма-хил танқидлар бўронига учради - кўпчилик ван Дейкни такаббурликда айблади. Тўғри, айримлар уни оқлашди - пандемия даврида масофа сақлаш муҳим.

Муҳаммадсодиқ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz