Қайднома

Қидирув

Жуда ўринли масала...

Жуда ўринли масала...

  14.09.2021 06:36
  0
  700
Жуда ўринли масала...

Сизларга 60 йиллик футбол мухлиси сифатида мактуб йўллаяпман. Аввало, газетанинг 10 август куни чиққан 63-сонида берилган «Хайр ОФК! Салом УЕФА!» мақоласи муаллифи Муслим Мирзажоновга катта миннатдорчилик билдираман. У миллионлаб мухлислар дардини кўтариб чиқибди.
Минг раҳмат. Дарҳақиқат, миллий жа­моамиз ЖЧ-2022дан ҳам четда қолган ҳозирги пайтда ОФКдан чиқиб, УЕФАга аъзо бўлиш масаласини кенг кўтариш керак. Бунда ОФК штабида турли лавозимларда ишлаётган ҳамюртларимиз фикрларини ҳам четга суриб қўйиш вақти келди. Чунки улар қачондан бери ОФКда ишлашларига қарамай, ЎФАга бирор масалада ёрдам беролмаган бўлсалар керак. УЕФАга ўтиш эса дарҳақиқат, футболимизга катта туртки бериши мумкин. Зеро, Европа футболи талаблари янада жиддий ва бу ички чемпио­натимизни янги даражага кўтариши турган гап. Яна ЕЧЛ, ЕЛ ва Конфедерациялар лигаси турнирлари клубларимизни борган сари тоблайди, футболчиларимизни ўсишларига олиб келади. Қарабсизки, Суперлигада ҳаттоки, 6-7-ўринлар учун ҳам кураш қизийди. Чунки еврокубокларга йўлланма олишнинг ўзи - моддий томондан катта плюс. Шундай экан, УЕФАга ўтиш масаласида амалий ҳаракатларни бошлаш вақти келди. Агар раҳбарлар, журналистлар ва мухлислар бирлашишса, натижага эришиш имконияти ошади, менимча.

---------------------------------------------------

Рихсибой КАРИМЖОНОВ

(Тошкент тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz