Қайднома

Қидирув

ФАРРУХ ИКРОМОВНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

ФАРРУХ ИКРОМОВНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

  14.09.2021 08:28
  0
  106
ФАРРУХ ИКРОМОВНИНГ АҲВОЛИ  ҚАНДАЙ?

«Қалдирғочлар» бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовнинг маълум қилишича, Икромов жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезмоқда: «Фарруҳни куни кеча қайта текширувдан ўтказдик, мутахассислар билан гаплашдик. Уч томонлама жароҳат - ён ва ички боғламларга шикаст етган. Айтишларича, жарроҳлик амалиёти керак. Ҳозирда қайси мамлакатга юборишни ўйлаб турибмиз. Бу масалани  тез орада ҳал қиламиз. Афсус, Фарруз энди яхши спорт формасига кириб, ҳар бир ўйинда гол ураётган пайтда жароҳатга йўлиқди. Унинг тезроқ сафга қайтишига тилакдошмиз».

Дарвоқе, Фаррух Икромов билан тўқнашиб кетган Швеция термаси ҳимоячиси Йоаким Нильссон «Инстаграм» орқали футболчидан узр сўради. «Салом, дўстим! Ҳозиргина тиззангга боғлиқ жароҳат жиддийлигини эшитиб, роса хафа бўлдим. Сенга жароҳат етказиш ҳақида ўйламагандим, бундан жуда афсусдаман. Тезроқ тузалиб кетишингни тилайман ва яна майдонда кўриш учун дуо қиламан. Кучли бўлиб қол!», - деб ёзди Йоаким.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz