Қайднома

Қидирув

Луис Диаш «Юве» эътиборига тушди

Луис Диаш «Юве» эътиборига тушди

  14.09.2021 21:21
  0
  161

Calciomercato нашри хабарига кўра, «Порту» ярим ҳимоячиси Луис Диаш «Ювентус»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланди.

Манбанинг хабарига кўра, Италия гранди қанотларни мустаҳкамлашга қарор қилган. Шунинг учун чап қанот ҳимоячисини таклиф қилишни мақсад қилган. «Бьянконерилар» скаутлари 24 ёшли колумбиялик футболчининг Португалия чемпиоонатидаги ўйинларини кузатиб бормоқда.

Қайд этилишича, «Юве» раҳбарияти январь ойида Диашнинг потенциал трансферини муҳокама қилиш ниятида, аммо муваффақиятсизликка учраган тақдирда, улар мавсум охиригача кутишга тайёр. Луиснинг амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди ва унинг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz