Қайднома

Қидирув

Мбаппе жароҳат олди

Мбаппе жароҳат олди

  16.09.2021 20:30
  0
  179
Мбаппе жароҳат олди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги Бельгиянинг «Брюгге» клубига қарши 1-тур доирасидаги учрашувни охиригача якунлай олмади. Париж клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўйиндан сўнг айтганидек, футболчи тўпиғидан жароҳат олган.

«Мбаппе тўпиғини қайириб олди, айни пайтда у иккала тўпиғи билан ҳам муаммоларга дуч келган. Аммо, ҳозирда Килианнинг жароҳати ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Барча саволларга пайшанба куни бўладиган тиббий кўрикдан кейин жавоб топамиз», - деди Почеттино LEquipe нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе майдонга «ПСЖ»нинг асосий таркибидан тушди. 51-дақиқада у аргентиналик Мауро Икарди билан алмаштирилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz