Қайднома

Қидирув

Бен Арфа Тунисга ўтишдан бош тортди

Бен Арфа Тунисга ўтишдан бош тортди

  18.09.2021 02:16
  0
  163
Бен Арфа Тунисга ўтишдан бош тортди

Ярим ҳимоячи Хотем Бен Арфа Тунис чемпионатига ўтишни рад этди.

«Эсперанс» ушбу ҳафтада «Бордо» билан ёзда шартномаси тугаган 34 ёшли француз билан музокараларни эълон қилди. Аммо, якунда трансфер амалга ошмади. Африканинг тўрт карра чемпиони Бен Арфага йилига 750 минг евро миқдорида шартнома таклиф қилди, аммо ўйинчи учун бу етарли эмаслиги маълум бўлди. Бен Арфа билан ҳозирда «Кайсериспор», «Адана Демирспор» ва «Рапид»нинг музокаралари давом эттирилиши кутилмоқда.

Бен Арфа «Бордо»га ўтган йили эркин агент мақомида ўтган эди. Ярим ҳимоячи 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz