Сизга олдин хабар берганимидек, Литвада ўтаётган футзал бўйича ЖЧда В гуруҳида ҳам сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси шундаки, вакилларимиз Ҳусниддин Нишонов ва Анасхон Раҳматовнинг чироли ва жуда муҳим голлари эвазига Мисрни мағлуб этишди ва 2-ўрин биан ўз тарихларида илк марта 1/8 финалга чиқишди.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Россия Гватемала устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шу тариқа гуруҳдан Россия 9 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Қолган 3 жамоа 3 очкодан тўплади ва тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон (-2) 2-ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк бор мундиал плей-оффига йўл олди.
Гватемала (-5) учинчи, Миср (-7) сўнгги ўринни эгаллади. Гватемала бошқа гуруҳлардаги натижаларни кутади — КОНКАКАФ вакилида энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида 1/8 финалга чиқиш имконияти бор.
ЖЧ. В гуруҳи
3-тур. 18 сентябрь
Миср — Ўзбекистон 1:2
Голлар: Ийд (19) — Нишонов (2), Раҳматов (14).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев., Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Рустам Умаров.
Гватемала — Россия 1:4
Голлар: Альварадо (25, пенальти) — Афанасьев (2), Асадов (10), Абрамов (14), Антошкин (27).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20