Андижон вилояти биринчилиги (2-лига) «Б» гуруҳида мағлубиятсиз одимлаган Избоскан тумани «Пойтуғ» жамоаси пешқадамликни қўлга олди. Ғолиблик сири нима? Жамоа раҳбари Абдулмажид Маҳмудов билан суҳбатда шу саволга ҳам жавоб изладик.
- «Пойтуғ» тобора юқори мақсадлар сари дадил одимламоқда. Муваффақият сири нима?
- Жамоамизнинг ташкил топганига ҳам кўп бўлмади. Қисқа вақтда бор имкониятларни ишга солиб, бир қатор ишларни амалга оширдик. Муваффақиятлар омили шу - ҳаракат. Аввало, клубга тажрибали мураббийларни жалб этдик, кейин туманимиз маҳаллаларига бориб, футболга ошно тутинган иқтидорли ёшларни саралаб олдик. Улар орасида бекор юрган баъзи йигитларни иш билан ҳам таъминладик. Мана, улар вақт ўтгани сари ишончимизни оқлашяпти, дейлик, ғалабали серия қайд эта бошлашди. Асосийси, бу ишларда туман ҳокими Серобиддин Исмоиловнинг ҳиссаси катта. Яна ўйинларнинг тартибли, осойишта ўтишини таъминлашда ўз хизматларини аямаётган ички ишлар бўлими ходимларини ҳам эътироф этишим керак.
- 2021 йил жамоа учун омадли келди. Шу ҳақда сўзлаб берсангиз.
- Ҳа, жорий йил бир қатор натижаларга эришяпмиз. Аввалига Вилоят ҳокими кубоги турнирида барча рақибларни енгиб, бош соврин эгасига айландик. Кейин маҳалла футболчиларидан ташкил топган жамоамиз Ёшлар форумида ҳам ўзини кўрсатиб, ғолиб чиқди. Ушбу муваффақиятларда малакали мураббий Асрор Раҳмоновнинг хизматлари катта. Жамоа тўпурари Саиджон Муҳамаджоновнинг дадил ҳаракатларини ҳам айтиш керак. У 10та ўйинда 8та гол урди. Аслбек Абдумухторов, Дамир Жалолиддинов, Омадбек Қодиров каби футболчилар ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушмоқдалар. Клубимизнинг матбуот ходими Рустамхўжа Набихўжаев барча ўйинларни тасвирга олиб, онлайн тарзда интернет тармоқларига жойламоқда. Бу хориждаги пойтуғлик мухлисларга айни муддао.
- Вилоят биринчилиги «Б» гуруҳида 10-тур якунланди...
- Жамоамиз 10та ўйиндан 9тасида ғалаба қозониб, 1тасида дуранг қайд этди. Қисқаси, мағлубиятсиз одимлаб, 28 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўйлайманки, 11-турда «ЎзТонгХонгКо» жамоасидан устун келиб, мавқеимизни янада мустаҳкамлаймиз.
- Келажак режалари қандай?
- Футболчиларнинг қулай шароитда шуғулланишлари учун тумандаги Гулистон МФЙда жойлашган «Алимайдон» стадионини ҳомийлик асосида қайта реконструкция қилдик. Энди қишки ва ёзги мавсумларда ҳам қулай шароитларга эга хоналар бор. Туман ҳокими «Пойтуғ»нинг 2-лигада ўйнашига 20 миллион сўм бадал пули ажратди. Албатта, тумандошларимиз ва мухлисларнинг ҳам ғалабаларимизда муносиб ҳиссалари бор. Шундай экан, келажакда профессионал лига сари дадил одимлайверамиз. Жамоа олдига қўйилган мақсад шу.
Маҳмуджон РУСТАМОВ суҳбатлашди
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20