Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонда 2,5 ойлик чекловдан сўнг футбол ўйинларида томошабинлар ташрифига рухсат берилди

Ўзбекистонда 2,5 ойлик чекловдан сўнг футбол ўйинларида томошабинлар ташрифига рухсат берилди

  20.09.2021 14:44
  0
  190
Ўзбекистонда 2,5 ойлик чекловдан сўнг футбол ўйинларида томошабинлар ташрифига рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди

Футбол учрашувларида томошабинлар ташрифига ҳам рухсат берилган. Буни ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев тасдиқлади.

Шу билан бирга махсус комиссия томонидан қатор чекловлар ўрнатилган ва тавсиялар берилган.

Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:

маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмлангани тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;

маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:

тиббий ниқобда бўлиш; антисептик воситалардан фойдаланиш; кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.

Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмлангани тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар) бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни махсус комиссия қарори билан Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирларни ўтказиш тўхтатилган, спорт турлари бўйича мусобақалар эса мухлисларсиз ўйингоҳларда ўтказилиши белгиланганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz