Қайднома

Қидирув

Пеллегрини биринчиси!

Пеллегрини биринчиси!

  22.09.2021 05:00
  0
  244
Пеллегрини биринчиси!

«Рома»нинг янги етакчиларидан бири Лоренцо Пеллегрини барча еврокубок турнирларида гол қувончини туйган биринчи футболчи бўлди. Жозе Моуриньонинг ёқимтой шогирди бунга қадар Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида голга муаллифлик қилганди. Навбат янги турнир - Конференциялар лигасига келди.

Рим жамоаси Европа Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида Софиянинг ЦСКАсига айтарли имкон бергани йўқ - 5:1. Ваҳоланки, ўйинда ҳисобни болгарияликлар очишганди. Бу учрашувда ҳужумкор ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини «дубл»га эришди. У шу тариқа еврокубоклар тарихидан жой олди. Хуллас, Пеллегрини ҳам ЧЛ ва ЕЛ, ҳам Конференциялар лигасида гол урган биринчи футболчи бўлди. Шу учрашувнинг ўзида «Рома» ҳужумчиси Стефан ал Шаарави ҳам шундай натижага эришди. Лекин факт шуки, Лоренцо биринчиси!

Маълумот учун, Конференциялар лигаси - УЕФА байроғи остида клублар ўртасида ўтказилаётган янги ва учинчи рақамли турнир. Яъни ЧЛ ва ЕЛ даражаси бу мусобақаникидан баланд. ЕКЛ асосан рейтинги пастроқ миллий ассоциациялар клублари учун йўлга қўйилган.

Айтганча...

«Рома» раҳбарияти Лоренцо Пеллегрини билан ўртадаги шартнома муддатини узайтириш ҳаракатини кучайтирди. Таъкидланишича, битим тайёр, энди томонлар унинг охирги шартларини кўриб чиқишса, бас. Маълум қилинишича, ярим ҳимоячининг янги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланади. Унда 25 ёшли футболчининг йиллик маоши 4 миллион еврога оширилади. Шунингдек, амалдаги келишувда кўрсатилган товон пули (30 миллион евро) олиб ташланиши мумкин.

Лоренцо Пеллегрининг еврокубоклардаги дебют голлари

ЧЛ. «Рома» сафида ЦСКА (Москва) дарвозасига (2018 йил ноябрь)

ЕЛ. «Сассуоло» сафида «Рапид» дарвозасига (2016 йил ноябрь)

КЛ. «Рома» сафида ЦСКА (София) дарвозасига (2021 йил сентябрь)

Факт...

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ЦСКАга қарши баҳсда бир жиҳатдан шахсий натижасини яхшилади. Аниқроқ айтсак, португалиялик мутахассис «Рома» бошқарувидаги дастлабки 6та расмий ўйинда 6та ғалаба қайд этди - 100 фоизлик натижа. 6та ўйиндаги умумий голлар нисбати - 19-4. 58 ёшли мураббий фаолиятида бирор жамоадаги ишини кетма-кет 6та ғалаба билан бошлаган эмасди. Эслатма, Моу «Рома» бошқарувини қўлига олишига қадар «Тоттенхэм», «МЮ», «Челси» (2 марта), «Реал», «Интер», «Порту», «Бенфика» ва «Лейрия»га устозлик қилган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz