Қайднома

Қидирув

Хавьер Тебас: «Мадрид» ҳеч қачон «ПСЖ» бўлмайди...

Хавьер Тебас: «Мадрид» ҳеч қачон «ПСЖ» бўлмайди...

  22.09.2021 07:07
  0
  436
Хавьер Тебас: «Мадрид» ҳеч қачон «ПСЖ» бўлмайди...

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас ниҳоят, «ёрилди». Унинг айтишича, «ПСЖ» футболда ҳалол ўйин олиб бормаяпти ва «Реал Мадрид» ҳеч қачон Париж клуби йўлидан бормайди. Тебас мавсум-2023|2024га қадар Ла Лиганинг янги ҳомийсига айланган Burger King билан тузилган стратегик шартномани эълон қилиш чоғи яна бир қатор масалаларда кескин баёнот берди.

«Мадрид» ва «ПСЖ» ўртасидаги фарқ

- Бемалол ва дангал айтаман: испан футболи вайрона ҳолда эмас. Жумладан, «Реал»да ҳам, «Барселона»да ҳам барчаси ўз жойида. Ҳар ҳолда, Европа клубларининг камида 80 фоизи аҳволи бизникидан анча ёмон. Фақат «Мадрид» ҳақида гапирсак, бу клуб пандемия даврини ҳаммадан яхшироқ ўтказди. Дейлик, маош харажатини сезиларли даражада камайтирди. Ҳозир «Реал»да хоҳлаган ишига қўл уриш имконияти бор, фақат жамоа ҳеч қачон «ПСЖ» тутган йўлдан бормайди. Яширишга нима ҳожат: парижликлар ҳалол ўйиндан йироқлар. Оддий факт: «ПСЖ»нинг маош тўлови чамаси 600 миллион еврога тенг. Ахир бу имконсиз, клуб давлат эмас-ку...

ЧЛдаги салбий натижалар...

- Тушунинг, турнир энди бошланди, олдинда ўйинлар етарли. Эсласак, ўтган йили ҳам бошида ҳаммаси яхши эмасди, якунда Испания клублари «плей-офф»га чиқди. Умуман олганда, Ла Лига даражаси ЧЛнинг саноқли ўйинларига боғлиқ эмас. Мисол учун, АПЛ вакиллари орада нақ 6 йил давомида ЧЛ кубогини юта олишмади, ваҳоланки, ўшанда ҳам ички чемпионат кўтарилиб бораётганди...

Ла Лиганинг янги фаворитлари

- Биринчи навбатда, Винисиусни алоҳида ажратиб кўрсатишни истайман, унда ишонч ортди, айниқса, рақиблар дарвозаси олдида ҳаракатланиш масаласида. Менимча, Жуниор бутун чемпионат манзарасини ўзгартиришга қодир йигит. Ҳа, унинг охирги гол нишонлаш саҳнаси ёқмади, лекин ҳечқиси йўқ... Яна Ансу Фати ва «Атлетико» вакили Льорентени ҳам тилга олишим мумкин. Ўйлайманки, яқин орада Фати ва Винисиус ижросидаги футболдан чинакамига  завқ ола бошлаймиз.

КОНМЕБОЛ доирасидаги кейинги ўйинлар

- Ўйлайманки, кейинги халқаро танаффусда ҳам муаммоларга дуч келамиз. Начора, ҳозир шундай давр...

Жоан Лапортага муносабати

- У билан кеча WhatsApp орқа­ли гаплашдим. Лапорта менинг умумий фикримдан хабардор, нималар бўлганини яхши билади. Барчасига гувоҳлар ҳам бор. Бошқа гап йўқ. Ҳозир Ла Лига ишлашда давом этиши керак, биз эса курашдан тўхтамаслигимиз зарур.

Мухлисларнинг стадионларга қайтишлари

- Стадионлар худди кўнгил­очар тадбирларда бўлгани каби максимал даражада тўлишини хоҳлаймиз. Айни пайт вазиятни яхшилаш йўлида изланяпмиз. Лекин футбол автоном вилоятлар кўрсатмасига бўйсунишга мажбур, барибир.

Сўз

- Винисиус дарҳақиқат, қирол бўлиши мумкин, чунки унда ҳозир чемпионатга этишмаётган ўзига хос жиҳатлари бор. Аммо айни пайт қирол бошқа - Бензема (тадбирда Хавьер Тебасга ҳамроҳлик қилган Гути сўзидан иқтибос).

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz