Қайднома

Қидирув

Биласизми? Скорович Фарғонада туғилган

Биласизми? Скорович Фарғонада туғилган

  21.09.2021 15:00
  0
  365
Биласизми? Скорович Фарғонада туғилган

Баҳодир Аҳмедов бошқарувидаги Ўзбекистон футзал термаси кеча Литва-2021 мундиали гуруҳ босқичи 2-турида Россия жамоасига қарши паркетга тушди. Қизиқарли маълумот: айни пайт россиялик футзалчиларга устозлик қилаётган Сергей Леонидович Скорович Ўзбекистонда туғилган, маълум муддат юртимизда футбол билан шуғулланган.

48 ёшли Сергей Скорович 1973 йилнинг 5 апрель куни Фарғонада туғилган. Россия футзал термасининг амалдаги бош мураббийи кейинчалик 1990-1991 йилларда Қўқоннинг «Автомобилист» клубида фаолият юритиб, 12 марта майдонга тушган. Шундан сўнг Россияга кўчиб кетган Скорович «Спартак» (Москва) йиғинида қатнашган, аммо кўрик натижа бермаган. Бўлажак футзал мураббийи шундан сўнг 1992-1995 йиллар оралиғида «Уралмаш» (Екатеринбург) шарафини ҳимоя қилади - 73та ўйинда 16та гол. 1995 йили эса футболдан футзалга ўтиб, Екатеринбургнинг «Луч» жамоаси либосини кияди. Орадан кўп ўтмай, Скорович шаҳарнинг асосий жамоаси - машҳур «ВИЗ-Синара» билан шартнома тузади. У шу тариқа «визчилар» сафида 2 марта чемпионатнинг кумуш медали ва Олий лига кубогига эга чиқади.

Скорович футзалчилик фаолиятини якунлагач, 2002 йили дарҳол «ВИЗ-Синара» ўринбосарлар жамоаси бошқарувини қўлга олади. 2005 йили эса асосий жамоага ўтган мураббий екатеринбургликлар билан аввалига Россия кубоги, кейин УЕФА кубогида зафар қучади. 2008/2009 ва 2009/2010 йиллар мавсумларида эса «Синара» қаторасига 2 марта Россия Суперлигаси чемпионига айланади. Бу ютуқлар ортидан, 2009 йили Сергей Скоровични Россия футзал термаси бош мураббийи лавозимига та­йинлашади. 2016 йили руслар бу мураббий қўл остида ЖЧ кумуш медалини қўлга киритишади - мамлакат мини-футболидаги энг юқори натижа.

Сергей Скоровичнинг футзалдаги ютуҚлари

Футзалчи сифатида

* Россия чемпионати кумуш медали соҳиби - 1997/1998, 1998/1999

* Олий лига кубоги эгаси - 1998

Мураббий сифатида

* Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби - 2016

* Европа чемпионати кумуш медали соҳиби: 2012, 2014, 2016

* Европа чемпионати бронза медали соҳиби - 2018

* Ёшлар Олимпиадаси кумуш медали соҳиби - 2018

* Талабалар жамоалари турнири чемпиони - 2014, 2018

* Талабалар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби - 2012, 2016

* УЕФА кубоги ғолиби - 2007/2008

* УЕФА кубоги финалчиси - 2008/2009

* Россия чемпиони - 2008/2009, 2009/2010

* Россия кубоги соҳиби - 2007

* Россия кубоги финалчиси - 2007/2008, 2008/2009

* Россия чемпионати кумуш медали соҳиби - 2005/2006, 2006/2007

* Россия чемпионати бронза медали соҳиби - 2007/2008

Сергей Скорович - Россия федерациясида хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди.

Анвар ОХУНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz