Қайднома

Қидирув

Эътироф: Қойилмақом дебют!

Эътироф: Қойилмақом дебют!

  24.09.2021 06:06
  0
  245
Эътироф: Қойилмақом дебют!

«Аякс» ҳужумчиси Себастьян Аллер - охирги ҳафта футболининг бош қаҳрамони. У қаторасига 3та ўйинда 8та гол урди. Асосийси, недерландиялик афсона Марко ван Бастендан кейин Европа Чемпионлар Лигасидаги дебютини «покер» билан безаган иккинчи футболчига айланди. Gol.ru сайти айни шу қаҳрамонликка алоҳида тўхталишни лозим топди.

Диққатни тортадиган томони, Франция ва Кот-д~Ивуар фуқаролигига эга ҳужумчи 1 ҳафтадан ортиқроқ муддат ичида турли турнирлар доирасидаги 3та ўйинда ажойиб маҳсулдорлик кўрсатди - 8та гол. ЧЛдаги илк ўйинида «покер»га эришгани эса - алоҳида кўрсаткич, албатта. «Аякс» ЧЛ-2021|2022 гуруҳ босқичини чиндан ҳам, ўта даҳшатли бошлади. Португалияда «Спор­тинг» меҳмони бўлган Амстердам дружинаси ортда 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Себастьян Аллер - нафақат шу ўйин ёки ЧЛ 1-тури, балки бутун ҳафта бош қаҳрамони. У Лиссабондаги учрашувнинг ҳар бир бўлимида 2тадан гол урди. Ҳар 45 дақиқада «дубль» ва ЧЛ дебютида 4та гол! Турнир тарихида Аллердан олдин биргина афсонавий Марко ван Бастен илк ўйи­нида «покер»га эришганди. Эътиборлиси, Аллер бунга қадар турли турнирга мансуб кетма-кет 2та ўйинда 4та гол уришга улгурганди. Хуллас, 6-15 сентябрь оралиғидаги 3та ўйин ёхуд 3та турнирда 8та гол - камёб статистика!

Аллернинг шу голларига боғлиқ яна бир қатор кўрсаткичлар ҳам бор. Дейлик, у ЧЛ тарихида ўйиннинг дастлабки 9 дақиқасида 2та гол урган биринчи футболчи бўлди. Себастьянга яна ЧЛдаги голлари ҳисобини очиши учун атиги 68 сония кифоя қилди. Буниси турнир тарихида дебютант футболчи томонидан урилган иккинчи тезкор голдир. Маълумот учун, Европа клубларининг «шоҳ» мусобақасида дебют голи учун энг кам вақт сарфлаган футболчи - бу Энди Меллер (ўйинга қўшилганидан атиги 37 сония ўтиб, рақиб дарвозасини нишонга олган).

Себастьян Аллер «Спортинг»га қарши кечган омадли ўйиндан сўнг дарҳол ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Тўғриси, 4та гол урганимга ишонолмаяпман. Бундан яхшироқ дебютни тасаввур қилиш ҳам қийин. Ҳаммаси жамоамиз, футболчилар ва шахсан мен учун аъло даражада бўлди. Аммо энди биринчи ўйин ортда қолганини унутмаслик керак. Кутайликчи, қандай давом этаркин... Лекин тан олишим керак, бу фаолиятимдаги энг яхши ўйин ҳисобланади».

Squawka маълумотига қараганда, Аллер «Спортинг» дарвозаси томон 4 марта аниқ зарба йўллаган. Демакки, бу борада 100 фоизлик кўрсаткичга эришган. Таққослаш учун айтсак, параллель ўйинлардан бири - «Брюгге» ва «ПСЖ» ўртасидаги тўқнашувда Лионель Месси - Неймар - Килиан Мбаппе учлиги атиги  2 марта зарба берди. Хуллас, Себастьяннинг бир ўзи юлдузлар триосидан икки баравар яхши натижа кўрсатди. Transfermarkt портали айни пайт Аллер трансферини 27 миллион еврога баҳоламоқда. «Аякс» уни январ ойида «Вест Хэм»дан 22 «лимон»га сотиб олган, лекин ўтган мавсум футболчини ЕЛ «заявка»сига қўшишни шунчаки, унутганди.

--------------------------------

P.S.: Себастьян Аллер шанба куни голли сериясини 4та ўйинга чўзди. У бу сафар Нидерландия Эредивизиони 5-туридан ўрин олган «Аякс» - «Камбюр» баҳси (9:0)да 1та гол урди.

Себастьян Аллернинг гол эйфорияси

 

6 сентябрь - ЖЧ-2022 саралаш босқичи:            (Кот-д~Ивуар тер­-­­­маси)

11 сентябрь - Нидерландия чемпионати:          («Аякс»)

15 сентябрь - Европа Чемпионлар Лигаси:                («Аякс»)

** Аллер «Аякс» ғалабасини мухлислар олдида нишонлади ва ўйинда фойдаланилган тўпни «покер»дан эсдалик сифатида ўзига олиб қолди. Табиийки, ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган совринни ҳам.

** УЕФА Себастьян Аллерни ЧЛ гуруҳ босқичи 1-турининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди. У сўровда Жуд Беллингем («Боруссия» Д.), Роберт Левандовски («Бавария») ва Кристофер Н~Кунку («РБ Лейпциг»)ни ортда қолдирди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz