Қайднома

Қидирув

U-21 жамоаларини кимлар бошқаришмоқда?

U-21 жамоаларини кимлар бошқаришмоқда?

  25.09.2021 08:28
  0
  230
U-21 жамоаларини кимлар бошқаришмоқда?

Бугун Суперлига иштирокчиларининг энг яқин захираси ҳисобланган U-21 жамоаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Бинобарин, элит лигамизда янги иқтидорларнинг бўй чўзишлари U-21 биринчилигида ишлаётган мутахассисларга ҳам бевосита боғлиқ. Хўш, бу турнирда кимлар иқтидорлиларни асосий жамоага етказиб бериш йўлида изланишмоқда?

АГМК. Олмалиқ клуби охирги йилларда ёшларга катта эътибор қаратмоқда. Жорий мавсум АГМК U-21 жамоасининг турнир пешқадами бўлиб тургани бежиз эмас. Бунда бош мураббий Аъзам Шерғозиевнинг ҳиссаси катта. Собиқ ҳимоячи  бир неча йилки, ёшлар жамоасида самарали меҳнат қилмоқда. Хусусан, Шерғозиев тарбиялаётган йигитлар асосий жамоада ҳам ўзларини кўрсата бошлашди. 

 «Андижон». Ҳозирда «Андижон» тизимидаги 3та жамоа натижалари ҳам унча яхши эмас. Жумладан, 21 ёш тоифасидаги таркиб турнир жадвали қуйи қисмида бормоқда. «Андижон» U-21 жамоасини Лутфулло Мажидов бош­қармоқда. Ёрдамчи мураббий - Фарҳод Ғофуров. Жамоанинг энг ёш таркибида ҳам айни шу тандем иш юритмоқда. Мажидов ва Ғофуров аввалдан, хусусан, болалар футболида ҳам бирга фаолият юритишган.

«Бунёдкор». Асосан академия тарбияланувчиларидан тузилган ёшлар жамоасини Абдуҳамид Қодиров бошқармоқда. 1982 йили туғилган бу мутахассис аввалги мавсумлар Шуҳрат Мақсудов ассистенти ролида тажриба тўплади. Жорий йилдан клуб раҳбарияти Қодировга ишонч билдириб, ёшлар жамоаси бош­қарувини унга топширди. Айни пайт ёш мураббийнинг жамоаси чакки кўринмаяпти. Жамоада Қодировга дарвозабонлар бўйича мутахассис Марат Галимов ёрдам бермоқда.

«Локомотив». «Темирйўлчилар» ҳам ёшларга бефарқ эмаслар. Тўғри, U-21 жамоаси натижалари кўнгилдагидек эмас, лекин асосий мақсад - иқтидорли йигитларни кашф этиш. «Локо» раҳбарияти бежиз ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга Дилшод Нуралиевни таклиф қилмаган. Нуралиев орада маълум муддат асосий жамоага ҳам устозлик қилди. Ҳозир унга ёшлар жамоасида Жамшид Саидов ва Константин Кузнецов ёрдам беришмоқда.

 «Машъал». Молиявий томондан қийналаётган Муборак клуби охирги йилларда айнан ёшлар таркибидан етишиб чиққан ижрочиларга таянмоқда. Яқинда Отажон Авезов U-21 жамоасига қайтарилди. Бу мураббий вақтида Элдор Шомуродовга ҳам устозлик қилган. Қисқаси, ёшлар билан ишлар борасида катта тажриба тўплаган Авезовнинг қайтиши «Машъал»га фойда келтирса, ажабмас. Унга собиқ дарвозабон Элдор Исабоев ёрдамлашаётганини ҳам айтиш жоиз.

«Металлург». Бекобод клуби ўзининг собиқ футболчиларини доимо қўллаб-қувватлайди. Дейлик, ёшлар таркиби собиқ ҳужумчи Илёс Қурбоновга ишониб топширилган. У фаолиятини Бекободда тугатиб, клуб тизимида қолганди. Бу йил ёшлар жамоаси натижалари орқага кетгани - айни ҳақиқат. Асосийси, Қурбонов  ёрдамчилари - Баҳром Умаров ва Илҳом Ҳамзалиев билан бирга мудом изланишда. 

«Навбаҳор». Наманган клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида Алишер Маҳмудов иш юритмоқда. Футболчилик фаолияти давомида жарима зарбаларини моҳирона бажариши билан назарга тушган Маҳмудовнинг ассистенти - Равиль Галимов.

«Насаф». Яқин ўтмишнинг ажойиб ҳужумчиларидан бири Зафар Холмуродов бугунги кунда «Насаф» ёшларини шуғуллантириш билан банд. Жорий мавсум жамоанинг натижалари бироз пасайган бўлса-да, устувор вазифа иқтидорларни кашф этиш, барибир. Холмуродов ёнида Ислом Кенжаев ва Аслиддин Ҳасанов ҳам тажриба оширишмоқда.

«Пахтакор». Ёшлар билан ишлаш масаласида катта тажрибага эга «Пахтакор»ни барча жамоаларга намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Эътиборлиси, ёшлар таркибини ҳар йили турли мураббийлар бошқаришади. Айни пайт «шерлар»нинг яқин захирачиларига Ойбек Усмонхўжаев устозлик қилмоқда. Ёрдамчи ролида - Баҳодир Қодиров. Усмонхўжаевнинг айрим шогирдлари аллақачон бош жамоа эшигини тақиллата бошладилар.

«Сурхон». Сурхондарё футболи раҳбарияти U-21 биринчилигида қатнашаётган жамоани ёш мутахассисларга ишониб топширган - Мансур Нортўраев (бош мураббий) ва Маъсуд Тоиров (ассистент). Ҳозирча U-21 жамоаси чакки таассурот қолдираётгани йўқ.

«Сўғдиёна». Катталар жамоаси натижалари жойида. Бироқ «Сўғдиёна» U-21 оқсамоқда. Яқинда ёшлар жамоаси бошқарувини Расул Ҳаитов ўз қўлига олди. Унга дарвозабонлар мураббийи Фарҳод Йўлдошев яқиндан ёрдам беради.

«Турон». Яйпан клуби ёшлари Ислом Исмоилов бошқарувида совринли ўринлар учун курашишмоқда. Агар асосий жамоа Суперлигада қолиш вазифасини уддаласа, ҳозирда Исмоилов қўл остида тўп сураётган кўплаб йигитларда келгуси йиллар катта доирага чиқиш имконияти ошади. Айни пайт Ислом Исмоилов штабида Миржалол Жўраев ва Баҳодир Шамсутдинов ҳам жой олишган.

 «Қизилқум». Ҳамиджон Актамов жорий йил рақобатбардош жамоа шакллантира олганини исботламоқда. Ўз навбатида, ёшлар жамоаси ҳам чакки эмас. Бу таркибга клуб тизимида кўп йиллардан буён фаолият юритаётган Обид Худоёров бош мураббий этиб тайинланган. Худоёров ёнида «Қизилқум»нинг собиқ футболчиси Акмал Рустамов ҳам бор. 

«Қўқон-1912». Қўқонда ҳам ёшларга эътибор катта. U-21 жамоасини бир неча йиллардан буён бошқараётган Азиз Тўхтабоев маҳаллий иқтидорларни топиш йўлида астойдил  изланмоқда. Унга Муҳсин Низомиддинов ва Раҳматилло Иноғомов кўмаклашишмоқда.

U-21 биринчилигида Қатнашаётган жамоалар мураббийлари

Клуб

Бош мураббий

Ёрдамчи мураббийлар

АГМК

Аъзам Шерғозиев

 

«Андижон»

Лутфулло Мажидов

Фарҳод Ғофуров

«Бунёдкор»

Абдуҳамид Қодиров

Марат Галимов

«Локомотив»

Дилшод Нуралиев

Константин Кузнецов, Жамшид Саидов

«Машъал»

Отажон Авезов

Элдор Исабоев

«Металлург»

Илёс Қурбонов

Баҳром Умаров, Илҳом Ҳамзалиев

«Навбаҳор»

Алишер Маҳмудов

Равиль Галимов

«Насаф»

Зафар Холмуродов

Ислом Кенжаев, Аслиддин Ҳасанов

«Пахтакор»

Ойбек Усмонхўжаев

Баҳодир Қодиров

«Сурхон»

Мансур Нортўраев

Маъсуд Тоиров

«Сўғдиёна»

Расул Ҳаитов

Фарҳод Йўлдошев

«Турон»

Ислом Исмоилов

Миржалол Жўраев, Баҳодир Шамсутдинов

«Қизилқум»

Обид Худоёров

Акмал Рустамов

«Қўқон-1912»

Азиз Тўхтабоев

Муҳсин Низомиддинов, Раҳматтило Иноғомов

***

Турнир жадвали Учрашувлар  #ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-ФОчко
  1 АГМК U-21АГМК U-21 19 14 3 2 31-16 45
  2 Бунёдкор U-21Бунёдкор U-21 19 9 5 5 36-25 32
  3 Машъал U-21Машъал U-21 19 9 4 6 37-28 31
  4 Насаф U-21Насаф U-21 18 8 6 4 39-27 30
  5 Навбаҳор U-21Навбаҳор U-21 19 8 4 7 31-25 28
  6 Пахтакор U-21Пахтакор U-21 19 7 7 5 37-32 28
  7 Турон U-21Турон U-21 19 8 4 7 21-18 28
  8 Қизилқум U-21Қизилқум U-21 19 8 3 8 34-36 27
  9 Локомотив U-21Локомотив U-21 19 7 5 7 25-23 26
  10 Сурхон U-21Сурхон U-21 18 7 4 7 32-35 25
  11 Қўқон-1912 U-21Қўқон-1912 U-21 19 5 6 8 31-37 21
  12 Сўғдиёна U-21Сўғдиёна U-21 19 3 6 10 22-35 15
  13 Металлург U-21Металлург U-21 19 4 3 12 20-35 15
  14 Андижон U-21Андижон U-21 19 4 2 13 17-41 14


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz