Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Мураббий қўли «қуруқ» қайтди

Ана, холос! Мураббий қўли «қуруқ» қайтди

  25.09.2021 09:09
  0
  150
Ана, холос! Мураббий қўли «қуруқ» қайтди

«ПСЖ» Франция чемпионатининг навбатдаги турида «Лион» устидан ғалаба қозонди (2:1). Лионель Месси мазкур учрашувни асосий таркибда бошлади - бу унинг учун «ПСЖ» либосида Париждаги дастлабки ўйин эди. Лео 76-дақиқада алмаштирилди ва бу учрашувнинг энг кўп муҳокама қилинган вазияти бўлди. Чунки аргентиналик ҳужумчи майдонни тарк этаётганда парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг қўлини сиқишни истамади.

RMC Sport ўша вазият муҳрланган кадрларни бир неча марта такроран кўрсатди. Унда тасвирланишича, Месси алмаштирилишига нима сабаб бўлганини тушунмаган. Шу боис, айни тарзда муносабат билдирган. Қизиғи, унинг ўрнини Ашраф Ҳакими эгаллади. Ғалаба голи муаллифи Мауро Икарди эса кейинроқ майдонга тушди - Анхель Ди Мариянинг ўрнига.

Лионель Месси «ПСЖ» таркибида учта ўйин ўтказди: «Реймс», «Брюгге» ва «Лион»га қарши. Ўтган муддат ичида аргентиналик янги жамоаси сафида бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмади - учта учрашувда икки марта дарвоза тўсини нишонга олинди, холос.

Зийрак ҳамкасбларимиз Криштиану Роналду («МЮ») ва Лионель Мессининг янги клубларидаги дебютларини солиштиришга ҳам улгуришди.

Роналду гол урди:

*** Уй учрашувидаги дебютда;

*** Меҳмондаги дебютда;

*** Чемпионлар Лигасидаги дебютда.

Месси гол уролмади:

*** Уй учрашувидаги дебютда;

*** Меҳмондаги дебютда;

*** Чемпионлар Лигасидаги дебютда.

«ПСЖ» - «Лион» учрашувидан кейин Почеттино ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: «Ўйлашимча, бизда катта жамоа борлигини барча билади. Дастлаб коллективда, кейин эса ўйин пайти танлов қилишимиз керак. Баъзан қарорлар ижобий кўриниш олади, баъзида эса - йўқ. Мураббий ушбу қарорларни қабул қилиш учун ҳам ўриндиқдан жой олади. Мессидан ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўрадим. У эса ҳаммаси яхши эканлигини айтди, ҳеч қандай муаммо йўқ».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz